Саломатлик

"Шишлар хавфли эмасми?"

— Ҳомилам 8 ойлик бўлди. Қўл-оёқларим шишиб кетаяпти. Бунинг менга ва ҳомиламга зарари йўқми? Даволаш мумкинми?

Ҳилола, 24 ёш, Андижон вилоятидан

Юлдуз ЭШАНОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог: — Қўл-оёқлардаги шишлар ҳомиладорлик даврида учрайдиган хавфли белгилардан бири ҳисобланади. З5-ҳафтадан кейин ҳомиладор аёлларга парҳез буюрилади. Таъқиқланган таомлар таркибида организмдан сувнинг чиқиб кетишини секинлаштирувчи моддалар бор. Шунинг натижасида танада тўпланиб қолаётган сувлар шишларни келтириб чиқаради. Ҳомиладорликнинг бу даврида ҳомила катталашиб, буйракларга босим бериб, ишлашини қийинлаштираётгани ҳам яна бир сабаб. Шишлар ҳомила ва ҳомиладор аёл учун хавфли бўлиб, унинг оқибатида аёлда қон босими ошиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун кун давомида ичадиган суюқлик миқдорини назорат қилинг. Ичиладиган бир кунлик сув миқдори 2 литрдан ошмасин. Албатта ўзингиз назоратда бўлган шифокорга мурожаат қилиб, даволанишингизни тавсия этамиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси