Саломатлик

Тиш чиқиши аломатлари

Боланинг тиши чиқаётганда қуйидаги аломатлар юзага келиши мумкин, лекин шарт эмас:

1. Боланинг милки шишиб қолади;

2. Боланинг милки оқсиҳ рангга бўялади;

3. Кўп сўлак оқади;

4. Бола ҳамма нарсани оғзига олиб чайнашни истайди;

5. Тана ҳарорати ошади ( кўпи билан 37-38 градусгача);

6. Бола инжиқроқ бўлиб қолади;

7. Боланинг уйқуси бузилади ёки уйқу режими ўзгаради;

8. Бола она кўкрагини ёки қўлини тишлашни хоҳлайди;

9. Боланинг иштаҳаси йўқолади;

10. Боланинг нажаси суюқлашади, ичи кетади.

Юқоридаги аломатларни айрим касалликлар аломатлари билан адаштириб юборманг. Масалан, боланинг тана ҳарорати ошиб, бола йўталиб, бурни оқаётган бўлса, у ҳолда бола шамоллаган бўлиши мумкин. Ёки боланинг ичи кетиши кучайиб бориб, унга қусиш ҳам қўшилиб кетса, демак бола инфекцион касалликка учраган, уни дарҳол даволаш лозим.

Онанинг ўзи боласи учун биринчи шифокор. Шунинг учун юқоридаги аломатларни болада кузатсангиз ва улар касаллик эмаслигига шубҳаланаётган бўлсангиз, у ҳолда врачга мурожаат қилганингиз маъқул.

Манба: Uzbaby.Uz