Биласизми?

Ёш оналар учун 10 маслаҳат

Қўлида чақалоғи бор ёш оналарнинг ўзига зеб беришга вақти бўлмайди. Шунга қарамай, аёл доим гўзал бўлиб юришга интилиши даркор.

1. Сочларингиз доим тоза бўлсин. Ёғланган ёки аксинча қуриб кетган, патак соч аёлни гўзал бўлишига йўл қўймайди.

2. Тирноқлар вақтида олинган бўлиши шарт.

3. Узун сочни турмаклашга вақт етмаслиги мумкин, лекин чиройли қилиб ўриб қийилган соч, ҳам кун мобайнида бузилмайди, ҳам ёш онани янада гўзал қила олади.

6rN7uhF

4. Сочлар турмаксиз ҳам гўзал кўринишга эга бўлиши учун гўзал ободоклар, тошли резинкалар, безакли невидимкалар ёрдам беради.

uFkJBpv

5. Қўлида чақалоғи бор баъзи оналар сут томиши, чақалоқнинг овқати ёки бошқа гигиеник воситаларнинг тўкилиши каби ҳолатлардан қўрқиб уйдаги энг эски кийимларини кийиб юришни хуш кўрадилар. Бу даврда ҳам гўзал бўлишингиз керак. Қимматбаҳо бўлмаган, лекин шинам ва қулай тоза кийимларни кийишга одатланинг. Эскирган, размери тўғри келмайдиган, доғи бор, йиртиқ ёки оқариб кетган кийимларни ташлаб юборинг. Сиз авалламбор аёлсиз.

6. Бўянишга вақт ёки эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳомиладорликдан сўнг юзга озуқа ва парвариш кераклиги ҳақида унутманг. Крем, ласён, юзни тозаловчи воситалардан фойдаланишни тўхтатманг.

7. Аёлнинг гўзаллиги унинг чарчовига ҳам боғлиқ. Чарчаган аёл гўзал кўриниши қийин. Бола ухлаганида барча ишингизни суриб бирга ухлаб олишингиз муҳим. Дам олиш нафақат гўзал бўлишга ёрдам беради, балки асабларингизни ҳам тинчлантиради.

w1uLT4C

8. "Болага сут керак", деб ҳар нарсани ейиш шарт эмас. Масалан, шоколад, конфет, торт каби егуликлар сут кўпайишига ёрдам бермайди, лекин сизга қўшимча вазн таъминлайди.

9. Кунда ҳеч бўлмаса, 30 дақиқа давомида енгил жисмоний машғулотларни бажаришга вақт топинг. Ўзингиз билган машғулотлар ёки махсус видеодарслар сизга ёрдам беради. Жисмоний машғулотлар ҳомиладорликдан сўнг онанинг жисмоний ҳолатини ва саломатлигини яхшилайди.

AuVUnbb

10. Доим қулай кийимда юринг. Терлатадиган, узун, синтетик ёки қўпол кийимлар тез-тез терлаб турадиган ёш она терига салбий таъсир кўрсатади.