Кутубхона

Бизиборд ёки болани ривожлантирувчи доска ясаймиз

Бизиборд — болаларни ривожлантирувчи доска бўлиб, кўплаб турли тугмалар (кнопка), қулф ва занжирлар, лўкидон, қистиргич ва бошқа буюмлардан иборат бўлади. Бу буюмлар уйда болаларни қизиқтирувчи буюмлар бўлиши мумкин. Бундай тренажёр-ўйинчоқни бир кечада ясаш мумкин!

Бу доска боланинг фикрлаши, мантиқ ва топқирлигини ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, уларни бир жойда ўтириб ўйнашга мажбур қилади.

Ушбу доскани яратиш учун тахта бўлаги ва бола диққатини ўзига жалб қилувчи турли буюмлар керак бўлади. Бундай буюмлар турли хил қулф ва калитлар, занжирлар, илгаклар, маржонлар, чироқ ёққич ва бошқа кўплаб жисмлар бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, одатда фарзандингизга улар билан ўйнаш ёки тегинишни тақиқлаган буюмларнинг барчасини мазкур доскада жамлашингиз мумкин.

"Ya Happy mama" сайти ана шундай доска яратиш учун бир нечта ғояларни эътиборингизга ҳавола этади. Балки бундай доскани яратишда дадаларнинг ҳам ёрдами керак бўлиши мумкин. Чунки буюмларни тахтага ёпиштириш, қоқиш жараёнида улар ўзининг ишчи ҳолатини сақлаб қолиши керак бўлади.

doska1

doska2

doska3

doska4

doska5

doska6

doska7

doska8

Шундай доскалардан бирини яратиш орқали фарзандингизни хурсанд қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг!