Ота-оналар ёш боланинг қандай одам бўлиб ўсиши, нималарга эришиши, қандай ҳаёт йўлини танлаши тўғрисида кўп ўйлайдилар. Шунингдек улар фарзандининг қандай шахсий фазилатларга эга бўлиши ва бу фазилатлар унинг кейинги ҳаётини ва бошқа одамлар билан мулоқотини енгиллаштириши учун нималар қилиш кераклигини ҳам ўйлашади.
Нима учун болалар худбин бўлишади?
Ёш болаларга қарасангиз уларнинг ҳаммасини худбин деб ўйлайсиз. Ҳар бири ўйинчоқларни ўз томонига тортишга ҳаракат қилади, ҳаммаси ҳам айнан шу арғимчоқда учгиси келади. Аслида болалар худбин эмас, лекин мактабгача бўлган ёшда уларнинг ҳаммаси манман бўладилар. Бу ўсишнинг нормал босқичи ҳисобланади.
Кейинчалик, ўсмир ёшига келиб тарбия ва шахсий фазилатлар кучи таъсирида болалар ёки худбин, ёки ғамхўр, ёки иккаласини ҳам ўзида бирлаштирувчи шахс бўлиб етишадилар.
Нималар болада худбинлик шаклланишига олиб келади?
- Бола шахси аҳамиятининг муболаға қилиниши. Сабабсиз мақтаманг, боланинг ҳақиқий яхши фазилатлари тўғрисида эса жим турманг.
- Болага ўз прагматик нуқтаи назарини ва ўз истакларини мажбурлаб ўтказиш мотивацияни ва ҳаётга қизиқишни камайтиради.
- Зарур ишларни болалар ўрнига бажариш уларни ўз ташаббусларидан маҳрум қилади.
- Ахлоқий нормалар декларациясида ота-оналарнинг шахсий ўрнак кўрсатиши. Бундай ҳолатда фикрларнинг ички тўқнашуви туфайли болаларнинг ахлоқий тасаввурлари ноаниқ бўлиб қолади.
- Болаларни сотиб олиш: уйдаги ишлар, мактабдаги баҳолар учун тўлов. Бундай вазиятда бола ўзининг қилиқларига эмас, балки уларнинг нархларига қизиқа бошлайди.
Болада худбинлик белгиларини сезсангиз ёки уларнинг олдини олмоқчи бўлсангиз у ҳолда нима қилиш керак? Бир неча маслаҳатлар берамиз:
- Майда ғамхўрликларни тўхтатинг (ухлаб қолмаслиги учун эрталаб уйғотиш; зарур ишларини эслатиш; дарс тайёрлаётганда ёнида ўтириш ва шунга ўхшаш).
- Болага мустақил танлаш ва қарор қабул қилишга имконият беринг.
- Уйда уни фақат ўз-ўзига эмас балки бошқалар учун ҳам хизмат қилишга ўргатинг.
- Фақат ўзининг ишлари билан эмас, балки дўстларининг ютуқлари билан ҳам қизиқинг. Унинг дўстларига бўлган ижобий баҳоларига рағбат билдиринг.
Манба: Daryo.uz