Биласизми?

Боладан ўрнак олиш керак!

Болаларнинг қуйидаги 10 фазилати бизга ўрнак бўлиши керак. Ўрганинг:

1. Ёмонликни тезда эсдан чиқара билиш

Болани осон йиғлатиш мумкин. Лекин у бир неча дақиқадан сўнг ҳеч нарса бўлмагандек яна ўйнаб кулиб юра олади. Катталар эса бир хафа бўлса, бир неча кун ёки йил аламини ичида сақлаб юради. Агар катталар ҳам болалар каби алам ва қайғуни осон унутиб юборишни билганларида, яшаш анча осон бўларди.

2. Чарчоқни ҳис қилиш

Бола чарчаса, овқат еб турган жойида ухлаб қолиши мумкин. Бола чарчоғини билиб шу заҳоти дам олади. Катталар эса ўз чарчоғини унутиб дам олиш кераклигини билмайдилар.

3. Организм талабини билиш

Бола фақат ўзи истаган нарсани ейди. Агар бир нима ёқмаса, бола ҳеч қачон уни емайди. Катталар эса, аксинча озиш ва бошқа сабабларга кўра ўзлари истамаган нарсаларни ейишга ўрганиб қолишган. Бунинг натижаси эса стресс.

4. Шошмаслик

Болада режим деган тушунча йўқ. У ўзи истаган пайти овқатланади, ўзи истаганда ухлайди ва ўзи истаганда ўйнайди. Катталар эса, маълум бир режимда яшаб қаергадир шошаверадилар. Шошишга эҳтиёж бўлмаганда ҳам шошмасдан иш кўра олмайдилар.

5. Ўйнаб-кулиб яшаш

Бола ҳар бир ишни ўйин билан қилади, бола таасуротлар ва тасаввурлар билан яшайди. Агар катталар ҳам уй ишларини қилиш, овқат пишириш ёки бошқа ишларини ўйнаб-кулиб бажарсалар, иш ҳам ёқимли бўлиб қолади.

6. Савол бериш

"Нега қуёш думалаб кетмайди?", "Нега мушук орқа оёқларида юрмайди?" каби болаларнинг беғубор саволлари уларни дунёга қараши нақадар гўзал эканлигидан далолат беради. Боланинг шу каби саволларига жавоб беришдан бош тортманг.

7. Нарсага янгидан назар солиш

Аҳамият берсангиз болага бир мултфилмни 10 марта қўйиб берсангиз ҳам катта қизиқиш билан томоша қилади. Чунки у ҳар сафар унга турлича назар билан қарайди. Сиз ҳам ҳар кунги ишларга, атроф муҳитга турлича қараш билан назар сола билинг. Шунда ҳаёт қизиқарли кўринади.

8. Жиннилик қилиш

Гоҳида болаларча жиннилик қилиб, болаларча беғубор кулиш, ҳеч нарса ҳақида ўйламай бир зумга "бола" бўлиб қолиш катталар учун фойдали.

9. Актив бўлиш

Бола бир жойда ўтира олмагандек, катталар ҳам доим ҳаракатда бўлишлари лозим. Шунда ҳаёт зерикарли ўтмайди.

10. Ўз-ўзинини севиш

Болалар каби катталар ҳам бир оз эгоист бўлиб, ўзлари ҳақида ўйлашни, ўзини севишни унутмаслиги лозим.