Саломатлик

Болалар учун кальций қанчалик муҳим?

Кальций моддаси етишмовчилиги, болалар учун хавфли. Ушбу элементнинг организмга меъёрида тушиши нафақат суякларнинг, балки бутун организмнинг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминлайди.

Болаларда кальций етишмовчилиги суяклар ва тишлар шаклланишидаги бузилишлар, кўз гавҳаридаги патологик ўзгаришлар, асаб тизимидаги бузилишлар, таъсирчанлик ва томир тортишишларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, энг хавфли ҳолатлардан бири — қоннинг ёмон ивиш хусусиятидир. Маълумки, болалар жуда ҳаракатчан бўлади. Шу боис, тез-тез майда жароҳатлар ва яраларга дуч келишади. Бу ҳолда қоннинг ёмон ивиши салбий роль ўйнаши ҳам мумкин.

Манба: Darakchi.uz