Тарбия

Болаларга айтиб бўлмайдиган 5 ибора

Ҳамма ота-оналар ҳам бу ибораларни билади. Кайфиятлари йўқлигида, ғазабланган пайтлари ва аччиқланиб айтиладиган бу гаплар болалар шахсиятидаги ривожланаётган мукаммаллик ва соғломликни чеклаб қўяди. Гапларингизни ўйлаб гапиринг, чунки бу иборалар бир умрга болаларнинг ёдида қолади.

Сен бажаролмайсан — бер ўзим қиламан!

Психологларнинг тасдиқлашича, бу ибора болани шикастлайди ва олдиндан омадсизликка йўналтиради. У ўзини аҳмоқ ва қўполдек ҳис қилади, онаси яна бақиришидан қўрқиб, бундан кейин ўзича бирор иш қилолмайди.

Ол, фақат тинчлан!

Боланинг хархашаларидан қутулиш учун ҳар доим хоҳлаганини беравериш натижасида болангиз худбинлашган ва тарбиясиз бир эркатой бўлиб етишади.

Яна бир марта кўрсам — кўзингга кўрсатаман!

Бундай ибора болаларда хафалик ва таажжубланишни келтириб чиқаради. Болани қўрқитиш яхши эмас. Бола иккала ҳолатда ҳам нима кутилаётганини аниқ билиши керак.

Сенга айтаяпман, тезликда жим бўл!

Бола билан бундай кескин тарзда гаплашманг. Агар бехосдан қўполлик қилиб қўйган бўлсангиз кечирим сўранг.

Ўғил болалар (қизлар) бундай қилмайди!

Ота-оналар бу гапни қайтаравериб болани белгиланган тахлитга солиб қўйишади. Катта бўлганда бола ўзининг ҳиссиётларидан ноқулайлик сезадиган бўлади.

Манба: Daryo.uz