Илм оламида шундай фикр бор « Ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақшдир». Тиббиётда ҳам шу мулоҳаза ўз аксини топган. Яъни, болангизни қанча ёшлигидан чиниқтирсангиз у шунча, кучли ва бақувват бўлади. Шуни ҳисобга олиб, мақоламизда «Болаларни чиниқтириш» мавзусини «кўтариб» чиқдик.
Ҳаракат
Бола қанча кўп тоза ҳавода ҳаракат қилса, шунчалик фойдали. Масалан, мактабга автобусда эмас, балки пиёда боргани, кино кўргандан кўра, кўчада футбол ўйнагани, якшанба куни уй юмушлари билан шуғуллангандан кўра, табиат қўйнига чиққани маъқулдир. Энг асосийси ҳаракат тўрт девол орасида эмас, балки очиқ ҳавода бўлиши фойдали.
Кийим
Кийим терлатмайдиган бўлиши шарт. Шамоллашга совуққотишдан кўра терлаш кўпроқ сабабчи бўлади.
Овқатланиш
Иштаҳа бўлгандагина овқатланиш лозим.
Агар сиз болангиз табиий равишда чиниққан бўлишини истасангиз қуйидагиларга амал қилинг:
1. Болани ҳар қандай ҳавода кўчага олиб чиқинг. 2. Болани ҳаракатчан ўйинларга жалб қилинг. 3. Болани терлаш даражасида кийинтирманг. 4. Овқатни куч билан едирманг. 5. Агар бола кўп касал бўлаётган бўлса, ўқиш жараёнини бўшаштиринг (мусиқа, чет тили, қўшимча дарсларни камайтиринг). 6. Бола хонасини чангдан ҳоли қилинг.
7.Денгиз, ўрмон ва тоққа болани кўпроқ олиб боринг.
8. Бола хонасини тез-тез шамоллатиб туринг.
Чиниқиш давомида қуйидагиларга аҳамият беринг:
— Мунтазамлик — чиниқишни бошлаган бўлсангиз, уни ҳар куни қолдирмасдан бажаринг;
— Аста-секинлик — машғулотлар давомийлиги ва оғирлигини аста-секинлик билан оширинг;
— Шахсий хусусиятларни инобатга олиш — ёш, вазн, боланинг психологик ёндашуви, боланинг мавжуд бўлган касалликлари ва бошқалар.
Манба: Avitsenna.Uz