Тарбия

Болани ижодиётга қизиқтириш бўйича тавсиялар

Ҳамма бирдек ақлли бўла олмаслиги мумкин, лекин ҳар бир болада ижодкорлик қобилияти мавжуд. Фақат бу қобилиятни кичиклигидан сўндирмай ривожлантириш керак. Бунинг учун қуйидаги маслаҳатлар сизга ёрдам беради:

1. Ижодкорлик авалламбор атроф-муҳитга бўладиган қизиқишдан бошланади. Айниқса, ёши 2-6 ёшгача бўлган болаларда бу қизиқишни ривожлантириш керак. Бола ота-онага савол берса, уни қизиқувчанлиги учун мақтаб саволига батафсил тушунарли қилиб жавоб бериш лозим.

2. Боланинг атроф-муҳит билан қизиқиши учун шароит яратиб бериш керак. Бола билан кўчаларда сайр қилиш, музей ва театрларга бориш, китоблар ўқиш бунга ёрдам беради.

3. Болани китоб ўқишга қизиқтириш лозим. Бола қанча кўп китоб ўқиса, у шунчалик кўп дунёни ўрганади ва унга бўлган қизиқиши ортади.

4. Китоб ўқиганидан, бирон нарса кўрганидан сўнг унга бу ҳақда гапириш учун имконият беринг. Баланд овозда ўз ҳиссиётларини айта олиши жуда фойдали бўлади.

5. Болага кун мобайнида хилма-хил саволлар бериб юришга одатланинг. Бола ўзи ўйлаб уларга жавоб изласин. Саволлар боланинг ёшига мос бўлиши керак. Бола жавоб беришда қийналса ҳам, уни ўйлагани учун, ҳаракат қилгани учун мақтаб қўйишни унутманг.

6. Бола ижод қилаётганда бирон мақсадга эриша олмаса, ҳеч қачон койиманг, бунинг ўрнига ёрдамлашиб юборинг. Бўлмаса унинг қилаётган ишига бўлган қизиқиши сўниб қолади.

7. Бола қиладиган ишни сиз эмас ўзи танласин. Масалан, сизга унинг ўқиши керак бўлиб у ҳозир чизишни истаса, имконият яратиб беринг. Сиз айтганингизни аъло даражада қилса ҳам, бу унинг ижодиётини ривожлантирмайди. Болада амалиётни танлаш ҳуқуқи бўлиши керак.

8. Бола ясаган ёки чизган нарсаларини ҳеч қачон ташлаб юборманг. Иложи бўлса, уларни уйнинг кўринарли жойига ясатиб қўйинг. Шунда болада ўзига нисбатан ва қилаётган ижодига нисбатан ишончи ортади.

Маънавий томондан бой бола ёмонлик қилиши жуда қийин.

9. Боланинг ижодий ишларини ҳеч қачон бошқа болаларники билан солиштирманг.

10. Ниҳоят оҳирги маслаҳат, болага ижод қилишни ўргатиб бўлмайди. Бола ўзи қизиқиб бир нарса яратишга ҳаракат қилиши керак. Ана шунда ҳақиқий ижодкорлик қобилияти уйғонади.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!