Болаларни мактабга тўғри тайёрлаш – бу биринчи навбатда келажакда бўладиган режим ва юкламаларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб уларнинг соғлиғи ва кайфияти ҳақида ғамхўрлик қилиш, ва фақат кейингина янги формалар, сумкалар ва бошқа майда-чуйдалар олиш учун ёқимли тараддудлар…
Шахсий гигиена қоидалари
Болада оддий гигиена қоидаларига риоя қилишни шакллантириш билан сиз уни юқумли касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.
Тўғри овқатланиш
Боланинг овқатланишига эътибор беринг. Уни овқат ейишга мажбур қилманг. Пишириқларни фойдали қуруқ меваларга алмаштириш мумкин. Таомномадан чипслар, газли ичимликлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва фаст-фудларни олиб ташлаш ва уларнинг ўрнига қайнатилган маҳсулотлардан тайёрланган таомларни киритиш зарур.
Эрталабки машқлар
Мунтазам жисмоний машқлар – болаларни мактабга тўғри тайёрлашнинг асосий бандларидан бири. Машқлар болага умумий бардамлигини оширишда, карахтлик ва ланжликдан қутулишда ёрдам бериш билан унинг табиий эҳтиёжига айланиши керак.
Кун тартиби
Аниқ тузилган кун тартиби тўғри одатларни шакллантиради ва уйга берилган вазифаларни бажаришни осонлаштиради. Шунинг учун, мактабга тайёрлаш жараёнидан бошлаб бола кеч соат 22 да ухлаши керак. Уйқу узунлиги эса 9-10 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Оилада ижобий психологик муҳит
Фарзандингизга эътиборли бўлинг, унинг тенгдошларига бўлган муносабатлари билан қизиқинг. Боланинг қобилиятлари тўғрисида ёмон гаплар айтманг ва уни танқид қилманг. Унинг ўз кучига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва муваффақиятларини қандай бўлмасин рағбатлантириш зарур. Болани мустақилликка ўргатинг, унинг шахсий фикри шаклланишига ёрдам беринг ва кўпроқ вақтингизни у билан ўтказинг.
Манба: Daryo.uz