Биласизми?

Чиллалик чақалоқнинг тинмай йиғлаш сабаблари

Нега бола тинмай қичқириб йиғламоқда?

Сиз томондан қуйидагилар талаб этилади:

1. Болада айнан врач ёрдами талаб қилинадиган ҳолат-ми йўқ-ми? аниқлаш керак:

Ваҳима қилиш керак, агар:

а) Бола тўхтамай қусаётган бўлса b) Бола танаси оқариб кетган бўлса

Агар бу икки симптом кузатилмай бола кўриниши яхши бўлса, кўриниши касалга ўхшамаса, у ҳолда врачни чақиришга ҳожат йўқ.

Аниқланг: бола баданида оғриқ ёқ-ми?

а) Болани ечинтириб қуйидагиларга аҳамият бериб чиқинг:

- Боланинг қўли ёки оёғининг қимирлаши ўзгармаганми? - Танасида олдин сиз кўрмаган шиш ёки қизаришлар йўқ-ми?

Агар қандайдир ғайриоддий нарса сезган бўлсангиз врачга мурожаат қилинг. Кўпинча юқоридаги ўзгаришлар болани йиқитиб юборганда кузатилади. b) Бола сони эгиладиган жойда (қорин таги) шишлар йўқ-ми?

Бу ҳолат ичак ўтказиш йўлларида грижа ёки ичак ўтказиш системаси бузулганлигидан далолат беради ва тиббий ёрдамни талаб этади. c) Бола қорнини ушлаб кўринг. Тарранг бўлиб ишган эмас-ми? Ёки сиз тегсангиз бола баттар қичқириб юбораётгани йўқ-ми? Бундай ҳолатнинг сабаби ичак йўлларининг бузилишидадир. Лекин кўпинча бу ҳолат билан бирга қусиш, бола танасининг оқариб кетиши ва умумий ҳолсизлик кузатилади. Бола қорнини айнан йиғлаш пайтида эмас сал тинганида кўриш керак. Чунки йиғлаётган бола қорни тарранг бўлади.

d) Бола тагликлари ёпишган жойларида қаттиқ қизариш йўқ-ми? Бу жуда катта оғриқ келтириши мумкин.

e) Бола бурнидан қуюқ сариқ суюқлик чиқмаяпти-ми? Бу қулоқ яллиғланиши бўлиши мумкин.

f) Бола каттасини қиламан деб кучанмаяпти-ми, ёки сизнинг кузатишларингиз бўйича 2 кундан бери ичи келмаган-ми?

У ҳолда глицерин свечаларидан фойдаланган ҳолда бола ичини юмшатинг ва қорнини соат стрелкаси бўйича илиқ қўл билан секин-секин силанг. g) Бола милклари ишиб сўлаги кўп оқмоқда-ми? Бу ҳол тиши чиқаётганидан далолат беради. h) Бола танасини яхшилаб кўриб чиқинг, одатда ҳатто соч бармоқ атрофида айланиб қолиши болага ноқулайлик келтириши мумкин.

Агар юқоридагилардан сиз ҳеч бирини болангизда топмаган бўлсангиз, у ҳолда қуйидагиларга назар солинг:

1. Яқин орада болага янги маҳсулот беришни бошламаган эдингиз-ми? Агар эмизаётган бўлсангиз, ўзингиз янги бир маҳсулотни, олдин истеъмол қилмаган маҳсулотни еб қўймадингиз-ми? Ёки смес бераётган бўлсангиз, смес турини алмаштирмаган эдингиз-ми?

2. Балки болангиз психологик нуқтаи назаридан хафа бўлмоқда холос. Агар болада жисмоний ёки аллергик сабабларни кўрмаган бўлсангиз, у ҳолда болани меҳр билан тинчлантиришга урунинг.

- Болани қучоғингизга олиб кўчага олиб чиқиб айланиб келинг; - Эмизиб кўтариб юринг; - Бола массажидан фойдаланинг, айниқса қорин массажи фойдали бўлади.

Агар юқоридагилардан келиб чиққан ҳаракатларингиз ёрдам бермай, болангиз ҳали ҳам тинмай йиғлаётган бўлса, у ҳолда врачга мурожаат қилинг.