Саломатлик

Дудуқланиш

Дудуқланиш бу нутқнинг темпи, равонлиги, ҳаракатининг бузулиши бўлиб, нутқ аппаратининг турли ҳил жойидаги тутқаноқ натижасида келиб чиқадиган бузулишдир.

Дудуқланаётган болада биз нутқнинг тўхтаб қолиши ёки нутқ давомида айрим товушларни бир неча бор қайтариб боришини кузатишимиз мумкин.

Дудуқланиш кўпинча икки ёшдан беш ёшгача бўлган болаларда учрайди. Болага ўз вақтида ёрдам бериш учун дудуқланишнинг энг асосий аломатларини ота оналар вақтида кўра билишлари лозим. Улар:

  • Бола бирдан гапирмай жим бўлиб қолади. Бу сукунат икки соатдан бир кунгача чўзилиб кетиши мумкин бўлиб, ундан кейин бола дудуқланиб гапиришни бошлайди. Агар айни шу пайтда мутахассисга учрашсангиз болага тез ёрдам бериш мумкин бўлади;
  • Айрим сўзлар олдида керакмас товушларни ишлатади ("а" ва "и" товушлари);
  • Биринчи бўғинларни ёки бутун сўзларни гап олдидан қайтаради;
  • Сўз ёки гапни ўртасида мажбуран тўхтаб қолади;
  • Гап бошлашдан олдин қийинчилик сезади.

Дудуқланиш пайдо бўлишининг сабаби, марказий асаб тизимининг кучсизланиб кетганлигидир.

Дудуқланиш пайдо бўлишига турли сабаблар туртки бўлиши мумкин. Кучли инфексион касаллиги, қаттиқ чўчиб кетиши ёки доимий равишдаги болага ёмон ва қўпол муомаладан келиб чиқади. Яшаш шароитидаги ёмон томонга ўзгаришлар ҳам дудуқланишга олиб келиши мукин. Айрим болаларда эса дудуқланиш ота-она томонидан доимий равишда болага қўйилган ўқиш, ёдлаш, қайтариш, ўрганиш каби талабларнинг кўплигидан ҳам келиб чиқади. Кеч гапирган болаларда ҳам уч ёшда бирдан кўп гапиришни бошлаб юборсалар дудуқланиш ҳолатлари учраб туради.

Бу сабаларни билиш ота-онага ўз болаларига дудуқланиш аломатларини вақтида бартараф этишга ёрдам беради. Болани ўз вақтида мутахассисларга кўрсата олишда қўл келади.

Дудуқланиш асаб тизимига боғлиқ бўлган муаммо бўлгани учун :

  • Дудуқланайдиган болага алоҳида эътибор, тинч оилавий шароит ва оилада тўғри қўйилган нутқни таъминлаш лозим.
  • Болаларга жуда кўп китоб ўқиш яхши эмас. Айниқса ўз ёшига мос бўлмаган китобларни ўқиш мумкин эмас.
  • Телевизорни кўп кўришни рухсат берманг, айниқса ёшига мос келмаган дастурларни умуман кўрсатмасликка ҳаракат қилинг.
  • Болани ҳаддан ташқари эркалаб юбориш керак эмас, акс ҳолда болага арзимаган "ЙЎҚ" сўзингниз ҳам асаб тизимига қаттиқ зарар етказиши мумкин.
  • Болага қўйилган талаблар унинг ёшига мос бўлиши лозим.
  • Болани қўрқитиш мумкин эмас, айниқса бир ўзини қоронғи хонага қолдириб жазолаш бола асаб тизимига ёмон таъсир қилади.
  • Дудуқланаётган болаларни яхши равон гапирадиган болалар билан мулоқотга киритиш лозим.
  • Ашула этиш ўйинларини ўйнаш лозим.
  • Дудуқланаётган болаларни ҳамма олдида жавобга чақириш нотўғри.
  • Бундай болаларда ўзига ишонч ҳисини туғдириш лозим.
  • Дудуқланадиган болаларни мусиқа, қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш тўгаракларига олиб бориш лозим.
  • Дудуқланадиган бола доим сизнинг яъни ота-онанинг меҳрини ҳис этиб юриши лозим.