Биласизми?

​Ҳар бир она фарзандига айтиши лозим бўлган 16 нарса

Буни албатта билишимиз шарт, бу фарзандимиз билан муносабатларимиз мустаҳкам ва меҳрли бўлиши учун яна бир пойдевор бўлади!

1. СЕН МЕН УЧУН ЭНГ МУҲИМИСАН.

Улар онасини ювилмаган идишлари, электрон почтаси ёки интернет орқали келган хабарлари кутиб туриши мумкинлигини, сиз учун энг муҳими эканликларини билишсин.

2. МЕН СЕНИ СОҒИНДИМ.

Ҳатто 20 дақиқага ажралган бўлсангиз ҳам, уларни қучоқлаб кўришинг. Уларга қанчалик яқин бўлишни исташингизни ҳис этишсин.

3. БУ ИШНИ НОТЎҒРИ ҚИЛДИНГ.

Улар хато қилишганда айтинг. Тўғри йўл кўрсатишга ёрдам беринг. Бола қандай хато қилмасин, сизни унга нисбатан меҳрингиз сўнмаслигини билсин.

4. У БИЛАН ФАҲРЛАНИШИНГИЗНИ КЎРСАТИНГ

Агар улар бирор тўғри ҳаракат амалга оширган бўлса, у билан фаҳрланишингизни кўрсатишингиз керак. Агар бола қўллаб қувватлашингизни сезса, доим сизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қилади.

5. СЕН ҲАММАДАН БОШҚАЧАСАН.

Уларнинг қанчалик бошқалардан фарқ қилишини кўрсатишга ҳаракат қилинг. Уларнинг алоҳида ҳарактерларини эътироф этинг, бошқаларнинг ҳам ҳарактерини аниқлашни ўргатинг. Бу келгусида уларга фойдали бўлган нарса саналади.

6. ЙИҒЛАШ – БУ НОРМАЛ ҲОЛАТ.

Болаларингизнинг ҳисларини яширмаётгани учун тақдирланг. Одамлар кўнгли оғриганда, ёлғиз бўлганда ва баъзида бахтли бўлганда ҳам йиғлайди. Ўз ҳисларини бўлишишни ўргатинг.

7. КЎЗ ЁШЛАРИНГНИ АРТИБ ОЛ.

Баъзида улар кўз ёшларни артиб, олдинга ҳаракат қилиш лозимлигини билишлари керак. «Агар ҳаётингизда қуёш йўқолиб қолгани учун йиғлаётган бўлсангиз, уларни тезроқ артинг, акс ҳолда улар ойни ва юлдузларни кўришга ҳалал беради». Уларга шу оддий ҳақиқатни тушунтиринг.

8. МЕНГА ЁРДАМ БЕРА ОЛАСАНМИ?

Болаларингиз сизнинг ташвишларингиз кўплигини, айрим ишларда чарчаб қолётганингизни кўришсин. Сизга ўз ёрдамларини таклиф қилишсин.

9. СЕНГА ЁРДАМ КЕРАКМИ?

Ёрдам беришдан олдин ҳар доим аввал сўраб кўринг. Эркинлик муаммони ечимини излашда пайдо бўлади. Агар фарзандингиз ниманидир уддалай олмаса унга тўғри йўл кўрсатинг.

10. “ҲА”.

Ҳеч бўлмаса бир кунда бир марта улар сиздан бирор нарсани бирга қилишни исташса ҳеч иккиланмай “ҳа” деб айтинг.

11. “ЙЎҚ”.

Қайсидир жойларда уларнинг фикрлари ёки ҳаракатларидан норози бўлишингизни билишлари керак. Бу қайсарлик ёки чарчоқ билан айтилган “йўқ” бўлмасин. Қарорингизни тушунтиринг.

12. КЎНГЛИНИ КЎТАРА БИЛИНГ!

Фарзандингизни жудаям ҳаракат қилиб, ниманидир уддалай олмаса ҳам уни кўнглини кўтаринг. Кичик ғалабалардан катта омад вужудга келади. Уларни омадли бўлишга унданг.

13. АТРОФДАГИЛАРГА МЕҲРЛИ БЎЛ.

Уларга яхши нарсалар яхши инсонлар билан бўлишини эслатинг. Ҳа, бу дунё мураккаб, аммо одамларга меҳр билан муносабат қиладиганлар кулфатларни енгилроқ бошдан кечиради. Уларнинг келажагини енгиллаштиринг.

14. КЕЧИР.

Ноҳақлигингизни билсангиз, тан олинг ва кечирим сўранг. Бу билан керак пайтда ён босиш кераклиги борасида намуна бўласиз.

15. МЕНГА КЎПРОҚ НАРСА АЙТИБ БЕР.

Уларнинг қилган ишлари ҳақида саволлар беринг, мулоқотда бўлинг. Фарзандингиз кўзларига қараб, тинглашга ва тушунишга ҳаракат қилинг. Сиздан нарса яшира олмайдиган бўлиб қолсин.

16. СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН.

Бу сўзларни ҳар кун овоз чиқариб айтинг. Уларга бу сўзларни ҳар кун айтинг. Фарзандингиз унга нисбатан муҳаббатингиз чексизлигини билиши шарт.

Фарзандлар билан ана шундай муносабатлари йўлга қўя олсак, уларни келажакда муваффақиятли инсонлар бўлиб улғайишларига, ёмонлардан йироқда юришига катта ҳисса қўшган бўласиз. Бундан ташқари уларни турли ёмонликлардан табиий ҳолда ҳимоялаш имконига эга бўласиз!

Манба: Darakchi.uz