Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида она ёки отадаги депрессия эрта туғруққа сабабчи экан

Парентс.сом, ўтказган тадқиқотга кўра отадаги депрессия ҳам онадаги каби эрта туғруқ хавфини ошишига олиб келар экан.   Ҳомиладорлик даврида онадаги тушкунлик ҳолати боланинг меъёридан оз бўлган вазнда ва эрта туғилиши хавфининг ошишига сабаб бўлиши ҳақида кўп далиллар мавжуд.Янги тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, бўлажак отадаги депрессия ҳолати ҳам эрта туғруқ ҳавфини оширар экан.

Шветсияда 2007 ва 2012 йиллар давомида тушкун кайфиятдаги ота-оналардан туғилган 350000 дан ортиқ болаларда жуда эрта туғилиш(22 ва 31 ҳафта орасидаги) ёки ўрта эрта туғилиш(32-36 ҳафталик) ҳолатлари бўйича тадқиқот ўтказилди.

Тадқиқотда онадаги доимий депрессия ҳолати ўрта туғилиш (32-36 ҳафта) ҳавфини ошириши, 38 фоиз жуда эрта туғруққа эса айнан отадаги тушкунлик кайфияти сабаб бўлиши аниқланди.

“Отадаги тушкунлик кайфияти бўлажак она учун энг асосий стресс манбаи ҳисобланиб, бу бола ривожига салбий таъсир кўрсатади” дейди Стокъголмдаги Сентре фор Ҳеалтҳ Эқуитй Студиес саломатлик маркази профессори Андерс Ҳжерн. “Ота-онадаги депрессия уруғ сифатига, туғиладиган бола соғлиги ва ДНКсига ҳамда йўлдош фаолиятига таъсир кўрсатиши фанга маълум. Шунинг учун ҳам эрта туғруқни олдини олиш мақсадида она ҳам ота ҳам руҳий ҳолат билан боғлиқ муаммолар юзасидан кўрикдан ўтишлари зарур” сўзида давом этади профессор.

Ҳурматли бўлажак оталар фарзандингиз ўз вақтида ва соғлом туғилишини истасангиз ҳомиладор аёлингизни авайланг, унинг кўнглига қаранг, руҳий сиқилишига асло йўл қўйманг. Тушкун кайфият, депрессияга тушишдан сақланинг. Муаммоларга дуч келганингизда ҳам буни ҳомиладор аёлингизга билдирмасликка ҳаракат қилинг.