- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
Ҳомиладорликнинг бешинчи ойи деярли якунига етди. Туғруққача яна тўрт ой қолди. Бу пайтга келиб, кўплаб аёллар тахминан 4 килограммга семириб улгурган, бундан кейин вазн янада тезкорлик билан орта бошлайди. Бўлажак онанинг кўриниши ажойиб: тери, соч ва тирноқларнинг ҳолати кишини мамнун қилади. Бу муддатда соғлиқ ҳам жойида бўлиши, ҳеч нарса безовта қилмаслиги керак.
21-ҳафтада нималар содир бўлади?
Ҳомиладорлик энг авжига чиққан деса ҳам бўлади. Ҳозирча бел ва тос суягига тушадиган оғирлик туфайли чарчоқ ҳисси, нафас қисиши ва уйқусизлик йўқ. Бироқ бундай қулай вақтда ҳам аёл баъзи ноқулайликларни ҳис этиши мумкин, аммо бу кўпинча ортиқча таъсирчанликдан келиб чиқади.
Бу муддатда белда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин, лекин бир хил ёки ноқулай ҳолатда ўтиришни бас қилсангиз, бу муаммо чекинади. Ўзингизни бўш қўйинг ва организмингизга қулоқ тутинг. Худди шу нарса уйқуга ҳам тааллуқли. Энг тўғри ва қулай ҳолат — ўнг ёнбошда ётиш.
Бачадон киндикдан 1 см тепада жойлашган, у ички органларни сиқмоқда, аммо бу жиддий муаммоларни келтириб чиқармаслиги керак. Бола энди баралла тепинмоқда, ташқаридан разм солиб, у қориннинг қайси қисмида ўйноқлаётганини аниқлаш ҳам мумкин.
21-ҳафтада ҳомиланинг ривожланиши
Бу даврга келиб, ҳомила туғиладиган вақтдаги бўйининг тахминан ярмига етган бўлади, бироқ оғирлиги дунёга келадиган пайтидагидан ҳали анча кам: атиги 360 г.
Ушбу ҳафтада боланинг ҳазм қилиш тизими фаол равишда ривожланади. У амниотик суюқликни ютмоқда, шу тариқа, бола нафақат ўпкаларини, балки қизилўнгачни ҳам машқ қилдиради.
Боланинг эндокрин безлари ишлашни бошлаган, 21-ҳафтага келиб, унга талоқ ҳам “ёрдамга келади”. Ҳомила кечалари жуда фаол бўлиши мумкин, унинг ухлаб қолишига ёрдамлашиш учун, қоринни меҳр билан силаш ва, ҳатто, алла айтиш ҳам мумкин. Бола аллақачон онанинг овозига ва кайфиятига реакция кўрсатишни ўрганган.
Оналик меҳрини кўпроқ кўрсатинг
Аёл тобора ўзини онадек ҳис қилмоқда, ахир у ўз фарзандини бевосита ҳис қилиб турибди. Тарбиялаш жараёнини бошлаш вақти ҳам келганини унутманг: бола билан ҳозироқ гаплашишни бошлаш мумкин ва, ҳатто, зарур. Ўсиб бораётган одамчага мулойимлик, хотиржамлик ва меҳр билан мурожаат қилинг — у барчасини сезади.
Аёлни жинсий ҳаёт билан боғлиқ саволлар қизиқтира бошлаши мумкин. Қоматингизнинг янгича шаклига кўникишга тўғри келади, бу тезда содир бўлмаслиги мумкин. Умидсизликка тушманг, турмуш ўртоғингиз билан яқинликдан бош тортманг (қорин оғримаётган бўлса ва шифокор рухсат берган бўлса, албатта). Сабр ва эътибор сизга ушбу нозик даврдан ўтишда ёрдам беради.
Ейишни истайсизми? Схема тузинг
Иштаҳани назорат қилиш қийинлашиб бормоқда. Аммо ҳозир ўзингизга нисбатан талабчанликни сусайтирманг: битта ортиқча ширин кулча ва бир стакан газли ичимликнинг ўзиёқ тезкорлик билан вазн тўплаш жараёнига старт бериб юбориши мумкин.
Агар сиз ўзингизни маълум бир тартибга ўргатсангиз, туғруқ вақтигача ҳам қоматингизни яхши сақлаб туриш осон бўлади. Бунинг учун схема бўйича тановул қилиш кифоя: яхши тўйимли нонушта+иккинчи енгилроқ нонушта+кичикроқ порцияли сифатли тушлик+фойдали иккинчи тушлик+енгил кечки овқат.
21-ҳафтадаги ҳиссиётлар
Бу ҳомиладорликнинг энг гуллаб-яшнаган даври: ҳозирча вазн кучли равишда ортгани йўқ, аммо бўлғуси онанинг қомати, ихчамгина кичик қорни кўзни яшнатади. Тери ва соч ҳам бу вақтда соғлом кўринишга эга бўлади.
Ягона нюанс — доғлар бўлиши мумкин. Бироқ бундай ўзгаришлар барча ҳомиладорларда ҳам кузатилмаслиги мумкин, шу туфайли бу ҳақда олдиндан қайғуриш керак эмас.