Ўзбекистондаги барча мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил кунлари маълум қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Хабарга кўра, вазирликнинг 2018 йил 7 мартдаги 02-02/1-4-1330-сонли хатига мувофиқ баҳорги таътил 18-25 март кунларига белгиланди.
26 март тўртинчи чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.