Тарбия

Маслаҳат: қайсар фарзанд билан келишишнинг осон ва тўғри йўли

Ҳар бир инсонга фарзанди бир сония ичида ўзгариб қолиши таниш ҳолат бўлса керак: мана ҳозир у бирон нарса истайди-да, бир неча сониялар ўтгач, қовоғини уйганича "Хоҳламайман!" дейди. Яна оналарнинг «Нега?», «Нима бўлди?» ва «Сабаби нима?» деган саволлари жавобсиз қолади.

Лорен Тамм кўп йиллар давомида  оғир касалга қараб келган, ҳозир эса бахтли рафиқа ва она. У фарзандлар билан келишиш жуда мушкул эканини тан олади. Ёмон хулқнинг сабаби аслида нимада?

Лорен хоним биринчи навбатда ота-оналар қуйидагиларга эътибор қаратишини маслаҳат беради: туғилган вақт ва 3 ёшга қадар болалар хулқи ҳиссиётларга жавоб берувчи мия қисми томонидан бошқарилади. Ҳар сонияда бола миясида 700та янги нейронлар шаклланади! Шу сабабли фарзандлар қулоқ солмайди — сабаби, уларнинг шўхлигида эмас, бу ривожланиш вақтида бош мия янада фаолроқ шакллана бошлайди, бола хулқига эса ҳиссиётлар масъулдир.

Айнан шу сабабли болалар ота-онанинг «Нега?», «Нима бўлди?», «Нима сабабдан бу ишни қилдинг?» ёки «Нега йиғлаяпсан?» каби мантиқий саволларига жавоб бера олмайди. Болалар нега буни хоҳлашини ёки айни дамда истамаслигини тушуна олишмайди. Улар фақатгина ўша вақтда истаётган нарсалари бўлишини исташади, холос. Ҳиссий импульслар таъсири остида болалар саволларга йиғламсираб, бақириб ёки мавзуга доир бўлмаган сўзлар билан жавоб қайтаришади. Ёки аксинча, ҳеч нима демай, жим ўтиришади.

Лорен бу ҳақида билгач, 2 ёшли ўғли билан мулоқотнинг янгича усулини ўйлаб топди.

«Кейинги сафар, ўғлим нонуштага нон ейишини истаганида, мен барчасини тайёрлаб бердим, у эса хўмрайиб, нонни ерга ташлаб юборди: „Бўлди, бу нонни емайман!“, мен у билан баҳслашмасликка ва кўп саволлар бермасликка қарор қилдим. У чиндан ҳам нима сабабдан, яқинда тайёрланган, мазали нонни егиси келмаётганини билади. Унинг миясида енгиб бўлмас ҳиссий  импульс шундай дейди: „Бас, истамайман!“.

Мен эса қуйидагича жавоб қайтара бошладим: „Яхши, ҳозир ейишни истамасанг, кейинроқ ейишинг мумкин“ ва тўхтаб турдим.

Менинг ўғлим бир неча дақиқа ўйланиб турди ва чиндан ҳам исташини тушуниб етди. Мен четга ўтиб, ўзим учун қаҳва тайёрладим... 3, 2, 1...

Мутлақо рад этганидан сўнг болам қайтиб келди ва нонни ейишни исташини айтди. Ажойиб эмасми? 7 дақиқа тинч туриб, ўғлимнинг розилигига ҳам эришдим».

Ёдда тутинг: болалар билан тортишиш керак эмас, уларнинг ҳиссиётларини қабул қилинг, фарзандингизни қучиб, ўз хоҳишлари ҳақида бир қарорга келишига вақт беринг. Чунки у сизга кўрсатмоқчи бўлган барча нарса  — айни дамда у нимани исташи ёки истамаслигидадир.

Манба: Sof.uz