Тарбия

Ўсмирлар билан муроса қилишнинг 4 йўли

  1. Руҳшуносларнинг айтишича, ўсмир ёшдаги фарзандининг эътиборини ўзига қаратишни истаган ота-оналар имкон қадар камроқ гапиришлари керак экан. Машҳур руҳшунос Мэри Бадд Роу бу ҳолни ўсмирлар эшитганларини тушуниб олишлари учун бироз вақт кераклиги билан изоҳлайди. Шунинг учун болага савол бергач, камида 3 сония сабр қилинг. Шунда тайинли жавоб оласиз.
  2. Нима тўғри-ю нима нотўғрилигини тушунтиришдан эринманг. Агар ўргатишни истамасангиз, бола тажриба орттиргунича, сабр қилишга мажбурсиз! Танлов ўз қўлингизда!
  3. У билан катта одамлардек муомалада бўлинг. Ўзининг қанчалар керакли шахс эканлигини ҳис этишига имкон яратинг. Акс ҳолда ўсмир буни ҳис этишнинг бошқа, агрессив усулларидан фойдалана бошлайди.
  4. Фарзандингизга муҳим топшириқ беришдан аввал диққатини ўзингизга қаратиб олинг. Бунинг учун ўсмирнинг кўзларига қараб гапиринг. Шунда у айтганларингизни сўзсиз бажаради.

Манба: Darakchi.uz