Таниш вазият: она дам олишни (бироз ишлашни, қаҳва ичишни) жуда хоҳлайди, лекин бола унга ёпишиб олади ва бирга ўйнашни талаб қилади. Биз болани катталар иштирокисиз машғул қиладиган бир нечта усулларни тўпладик.
-
Дуккакли донларни ажратиш
Майда нарсаларни ажратиб олиш жуда фойдали, қизиқарли ва мароқли. Бошида машғулотни бола бу майда ва силлиқ донларни татиб кўрмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун бир-икки марта у билан бирга бажариб кўринг.
-
Қисқа аудиоэртаклар тинглаш
Бу усул эшитишни биладиган ва яхши кўрадиган болаларга мос келади. Агар сизда эртакнинг рангдор расмли китобчаси ва аудио-треки бўлса янада яхшироқ бўлар эди. Бу машғулот сизга ўз ишларингиз билан 20 дақиқагача шуғулланиш имконини беради.
-
Хамир билан ўйнаш
Хамир ҳақиқий ёки тузли бўлиши мумкин. Асосийси, бу хамир столга ёки полга текис қилиб ёйилишига тайёр бўлинг.
-
Ошхонадаги идиш-товоқлар билан ўйнаш
Болалар буни жуда яхши кўради – лекин сизнинг асабларингиз учун осон бўлмайди. Вариант сифатида, ҳар хил катталикдаги бир нечта пластик идишлар ва ёғоч куракчалар сотиб олсангиз ҳам бўлади.
-
Чизиш
Бу ерда баъзи тайёргарликлар талаб қилинади. Поли осон ювиладиган, деворларига эса етиш қийинроқ бўлган хонани танлаш лозим бўлади. Полга клеёнка тўшалади, унинг устига бир-икки варақ ватман қоғози қўйилади (улар скотч ёрдамида полга ёпиштирилади). Бўёқларни ва болани қўйиб, ўзингиз бемалол ишларингиз билан шуғуллансангиз бўлади.
-
Қоғоз ёки фольгани йиртиш
Бунда сиз, кейин бироз вақтингизни йиғиштиришга сарфлашга тайёр бўлишингиз лозим. Вариантлар жуда кўп: болани эҳтиётлик билан ҳожатхона қоғозига ўраб қўйиш, кимнидир ўраш учун унга ҳожатхона қоғози ўрамини бериб қўйиш.
Манба: Daryo.uz