Биласизми?

Ўзбекистондаги мактабларда шахмат дарслари жорий этилади

Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорига мувофиқ мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та мактабда тажриба тариқасида шахматга ўқитиш ташкил қилинади, деб ёзади kun.uz.

Ҳужжатга кўра, шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон шахмат федерацияси тасарруфига берилди.

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматга ўқитиш ва тайёрлашни амалга оширувчи бошқа спорт муассасалари мажбурий аккредитациядан ўтказилади.

Халқ таълими вазирлигига 2018 йил 20 августга қадар мактабларида шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини тасдиқлаш вазифаси юкланди.