Биласизми?

Ўзбекистонлик 11 ёшли бола АҚШда ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиб бўлди

Асли ўзбекистонлик бўлган 11 ёшли Иброҳим Рустам Тадбир Бруклинда (Нью-Йорк штати) Америка мусулмонлар уюшмаси томонидан ташкил этилган Қуръон мусобақасида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Мазкур танловда дунёнинг турли давлатларидан келган 45 дан ортиқ ўқувчи ва талаба иштирок этди. Тадбирни 20 га яқин давлат арбоби кузатиб борди.

Иброҳим оиласи билан Қўшма Штатларга кўчиб борган. Орландо шаҳридаги (Флорида штати) диний ва дунёвий билимлар ўргатиладиган Ал-Бухорий номидаги Ислом марказида таълим олган.