Бола қанчалик ювош бўлмасин, ўсмирлик даврида шундай пайтлар бўладики, унинг феъл-атвори ўзгаради ва сизга қўполлик қила бошлайди. Бунинг сабаби нимада ва болага қандай ёрдам бериш кераклиги ҳақида бизнинг мақоламиз орқали билиб оласиз.
Ўзини кўрсатиб қўйиш истаги
Биринчидан, ўсмирликнинг ривожланиш даврида болада сержаҳллик ва таъсирчанликни оширадиган гормонал чайқалишлар юз беради. Иккинчидан, бу даврда катта бўлиш, мустақил бўлиш, тенгдошлари орасида эътироф этилиш, яъни ўзини кўрсатиб қўйиш истакларидан иборат кескин ўзгариш ҳолатлари кузатилади.
Бундай вақтда болани фойдали китобларга, кинофильмларга, ўзи ҳурмат қиладиган кишилар билан мулоқот қилишга жалб қилиш лозим. Шундай қилиб, у мустақил равишда ўз қарашларини шакллантира бошлайди.
Ота-оналар эътиборида бўлиш истаги
Ота-оналар томонидан эътиборсиз бўлган болалар, диққатини бироз бўлса-да тортиш учун уларга қўполлик қилади. Кўриб турибсизки, салбий муомала ёрдамида бунга эришиш осон.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, фарзандингиз унинг муваффақиятларига эътиборингизни қаратиш, унга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишингиз учун энг сўнгги чоралар қўллашга мажбур бўлаяпти.
Реакцияни кўриш истаги
Болалар ҳатто ўсмир ёшидан дунёни ўргана бошлайди, ўз ҳаракатларига нисбатан реакция олишни хоҳлайди. Акс ҳолда улар қандай яшашни ҳеч қачон тушунмайди.
Агар фарзандингиз атайлаб жанжал чиқаришга ва сизнинг аччиғингизга тегишга ҳаракат қилаётган бўлса, майли у истаганидек бўлсин.
Яъни, бундай муомала учун қандай жавоб бўлишини кўрсатиш вақти келганини билдириш зарур: жиддий танбеҳ бериш, қанақадир жазо тайинлаш.
Манба: Daryo.uz