Оила

Отанинг қизалоғига ғамхўрлиги тасвирланган суратлар барчани таъсирлантирди

Украиналик рассом Снежана Суш томонидан ота ва унинг ёш қизалоғи ўртасидаги муносабатлар акс этган гўзал ва таъсирли суратлар айни кунда ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида оммалашиб бормоқда.

Баҳайбат отанинг жажжигина дилбандига кўрсатаётган ғамхўрлиги: йирик бармоқларнинг соч ўриб қўйиши, театр намойиш қилиши, отанинг қизи билан бирга ўйнаши кўпчиликни тўлқинлантириб юборди.

"Мен ҳар доим ўз отамнинг менга кўрсатган меҳрибонликларини тасвирлаш ниятида юрар эдим. Отам доимо ўзини менга яқин олиб, оталик меҳр-муҳаббатини изҳор қилишга уринар, аммо доим ҳам уддалай олмас эди. Гарчи ёш бўлсам ҳам, отамнинг бу хатти-ҳаракатларини тушунар, уни янаям қаттиқроқ яхши кўрар эдим," дейди Снежана Huffington Post нашрига берган интервьюсида.

Бу суратларга қараб туриб эркакларга хос меҳрибонлик, мушфиқлик ва хокисорлик юқори даражадаги маҳорат билан тасвирланганини ҳис қилиш мумкин.

  1. Қўриқчи ота: "Мизғиб ором ол, қизалоғим, мен ёнингдаман!" 

оталик

2. Оталарга хос беқиёс ғамхўрлик: "Ҳаётнинг энг яхшиси доим сеники бўлсин, дилбандим!"

 оталик

3. Чинакам "санъаткор" ота: "Театрда сон эмас, томошабиннинг кимлиги муҳим!"

оталик

4. Кучли ота: "Тоғлардан ҳам баланд бошинг кўкка етсин, қизим!"

 оталик

5. "Тенгдош" ота: "Ҳаётда мендан ҳам омадликроқ бўлишинг мен учун бахт, қизим!"

оталик

6. Оталарининг ёнида барча қизлар ўзларини кучли ҳис қиладилар!

оталик

7. Қизи билан ўйнаётган отага ҳамма нарса ярашар экан!

меҳрибон ота

8. Оталарга доимо қизларининг илк ўқувчиси бўлиш бахти насиб қилади. 

оталик

9. Шубҳасизки, ноқулайлик ичида ўрилган соч турмаги ҳаётнинг энг гўзал хотирасига сабаб бўлади. 

оталик

10. "Мен учун доимо азиз ва қадрли бўлиб қоласан, қизим!"

оталик