Саломатлик

Паканалик сабаблари

Соғлом боланинг ўсиб-улғайиши ва ўсишнинг тугаллаши организмни ирсий жиҳатларига боғлиқ бўлиши билан бирга ташқи муҳит омилларининг ўзаро таъсири жараёнларида амалга ошади. Генотип белгилайдиган ўсиш ва ривожланиш жараёнининг тезлиги ва чегараларини ростлаб туришда организмнинг ички секресия безлари ишлаб чиқадиган махсус кимёвий бирикмалар – гормонлар муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ота –она бўйининг узунлигини қўшиб, натижани иккига бўлинса боланинг охирида етишадиган ўртача бўйи узунлиги келиб чиқади. Бўлинмага беш сантиметрни қўшилса ўғил боланинг, 5 сантиметр айриб ташланса қиз боланинг катта бўлгандаги сўнгги бўй узунлиги аниқланади.

Агар ота- онанинг бўйи деярли бир хил бўлса, яъни бўйлардаги фарқ оз бўлса, боланинг охирги тахминий бўйи узунлига ҳақиқатга яқин бўлади.

Болаларнинг пакана бўлиб қолишларига овқатдаги оқсиллар, витаминлар, минерал моддаларетишмаслиги, ички секресия безлари касалликлари(гипофизар паканалик, қандли диабед, қалқонсимон без фаолиятининг сусайиши, фақат ўсиш гармонини етишмаслиги), хромосомалар ва генетиc омилли касалликлар(Даун касаллиги, Шершевиский Тернер синдроми) сурункали ва оғир кечувчи касалликлар(марказий нерв системаси касалликлари, туғма ва ортирилган юрак иллатлари, нафас аъзолари, буйрак касалликлари) сабаб бўлади.

Эмбриофетопатия – боланинг она қорнида юқумли касалликларга чалиниши(қизилча, ситомегалия, захарланиши, тўқималарда кислород камашйиши) ҳам бу хасталикни келтириб чиқаради. Рухий омиллар туфайли, бола ривожланишдан орқада қолиши мумкин. Баъзан одамларда гипоталомо – гипофизар паканалик (гипофиз безининг олдинги бўлагида ишлаб чиқариладиган ўсиш гормонини етишмаслиги) туфайли шифокорга мурожаат қилишади. Асосан ўғил болалар бўйининг 130 см.дан, қиз болалар бўйининг 120 см.дан паст бўлиши ҳам паканаликдир. Гипофизар пакана болалар одатда туғилганида бўйи ва вазни жиҳатидан соглом болалардан фарқ қилмайди. Жисмоний орқада қолиш бола 2 3 ёшга кирганида сезила бошлайди. Боланинг бўйи ўсмаётгани билиниб қолса, уни тезда шифокорга олиб боориш керак, чунки унда ўсиш гормони нормада ёки нормадан камлигини аниқлаш лозим.

Гипофизар паканаликда боланинг танаси ва қўл оёқлари мутаносиб равишда кичрайиб, мускуллари заиф ривожланади. Скелетнинг суякланиши ва шаклланиши кечикиши, тишларнинг ривожланиши ва алмашишининг бузулиши бу касаллик учун хосдир. Бемор болаларда «суяк ёши» туғилган йилдан анча ортда қолади. Гипофизар паканаликда бошқа ички секресия безлари(қалқонсимон без, жинсий безлар, буйрак усти безлари) фаолияти пасайган бўлади. Ўгил болалар кўпинча жисмоний ва жинсий жиҳатдан етилишда орқада қоладилар. Бу ирсий табиатга эга бўлиши ҳам мумкин. Бундай болаларнинг вазни ва бўйида нуқсон бўлмайди.

Бугунги тиббиётда паканаликни давоси бор. Бунинг учун ўсиш даврини ўтказиб юбормасдан мутахассисга мурожаат этиш зарур. Балоғатга етишнинг кечикиши 15 16 ёшдан бошланади, бўйнинг чўзилиши уч-тўрт йилга кечикади. Шунинг учун бундай болалар 12 15 ёшларда унчалик ўсмайдилар. Бироқ балоғатга етиш бошланиши билан ўсиш тенглашиб тенгқурларига етиб оладилар.

Манба: Avitsenna.Uz