"Маршалек холдинг" нашриёти “Ўзбек халқ эртаклари” китобининг тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар қилмоқда Sputniknews-uz.com.
Тасвирлар билан безатилган китобда бешта ўзбек халқ эртаги ўрин олган: Зумрад ва Қиммат, Олтин тарвуз, Ур тўқмоқ, Подшоҳ ва тўти, Чалпак ёққан кун.
Эртаклар ўзбек ва поляк тилларида келтирилган. Ушбу тўплам чоп этилиши Ўзбекистонда эълон қилинган “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган.
“Ушбу доно эртакларда ўзбек халқининг эзгу урф-одатларига ва кундалик ҳаёти акс этган. Уларда бахиллик ва жоҳиллик устидан кулиб, яхшилик ва адолат моҳирона улуғланган. Биз ўз болаларимизга ҳам ушбу хушфеъл хусусиятларни сингдирмоқчимиз. Бизнинг ёшлар ушбу эртакларни ўқиб, уларни ўзбек ёшлари билан бир нарса – умуминсоний қадриятлар бирлаштираётшганини тушуниши мумкин”, — деди нашриёт директори ва таржимон В.Миколайчик-Трчинска.
Китобнинг ҳар бир варағида рангли тасвирлар чизилган. Ушбу тўплам Польшанинг болалар ва мактабгача бўлган таълим муассасаларида бепул тарқатилади. Китоб адади 1200 донани ташкил қилди.