Ҳар бир она ўз миттивойини суратга олишдан чарчамайди ва у учун профессионал фотосессия уюштиришни истайди. Интернетдан болаларни суратга олиш бўйича кўплаб ажойиб ғояларни топиш мумкин. Баъзи ота-оналар фотосъёмкадан пулни тежаш мақсадида фотосессияни ўзлари ташкил этишга қарор қилишади.
Ахир барчаси жуда оддий бўлиб туюлади: фотоаппаратни оламиз, чиройли фон яратамиз, болани у ерга жойлаштирамиз... ва чиройли кадрлар тайёр. Бироқ суратлар ҳар доим ҳам ота-оналар кутгандек бўлиб чиқмайди. Балки бу масалада иқтисод қилмасдан, профессионалларга мурожаат қилган маъқулдир.
Профессионаллар томонидан олинган ва ота-оналарнинг ўзи ташкил этган фотосессияларни эътиборингизга ҳавола этамиз: