Тарбия

Тарбияси оғир бўлган бола: бола гапга кирмаса, қандай йўл тутиш керак?

Тарбияси оғир бўлган болалар — ота-оналар ва педагогларнинг доимий бош оғриғи ҳисобланади. Кўпчилик ҳолларда болаларнинг ёмон хулқини ота-оналарнинг бунга бўлган муносабатларининг асл сабабини кўриб чиқиш йўли билан енгишга муваффақ бўлинади.

Тарбиянинг энг муҳим қоидалари

Болалар тарбияси мавзуси — бениҳоя кенг, кўпқиррали, кўп қатламли ва оддий одамлар томонидан қабул қилиниши жуда қийин.

Тарбияси оғир бўлган болаларнинг ота-оналарига муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берувчи асосий қоидалар зарур бўлади. Бундай қоидаларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Бола ўзини яхши тутган пайтлари ҳар доим уни кўпроқ мақтанг. Бу унинг  қувонч билан  ҳар доим сиз маъқуллаганингиздек ўзини тутишга ҳаракат қилишига ёрдам беради.
  2. Агар бола инжиқлик қилса ва ўзини нотўғри тутса — боланинг шахсини муҳокама қилманг!  Унинг айнан шу лаҳзадаги хулқини муҳокама қилинг. Шундай қилсангиз бола ўзини ҳурмат қилишларини, яхши кўришларини, лекин ҳозирги қилган иши нотўғри эканлигини тушунади.
  3. Ҳар доим фарзандингизнинг ёшини ва ривожланишини ҳисобга олинг.
  4. Боладан сўраётган талабларингиз мантиқий бўлиши керак.
  5. Ножўя иш учун бериладиган жазоларнинг вақтлари изчил бўлиши керак.
  6. Болани жазолашда ўзингиз хотиржам бўлишингиз керак.
  7. Бола гапга қулоқ солмасдан инжиқлик қилаётганда гапингиз оҳанги ва тахлитига эътибор беринг — ўзингиз сиз билан шу йўсинда гаплашишларини хоҳлармидингиз?
  8. Ҳар доим бола сизни тушунаётганига ишонч ҳосил қилинг.

Манба: Daryo.uz