Тухумни ҳам санъат даражасида қовуриш мумкин. Бунга кўп вақт ҳам кетмайди. Энг муҳими, биз бекаларнинг бундай ёндашувимиз оила аъзоларимизнинг, севимли инсонларимизнинг иштаҳасини очиб юбориши тайин.
Сиз тухумни қовурасиз, аммо булғор қалампирининг ичида! Тухумни қалин қилиб кесилган сариқ, қизил ва (ёки) яшил булғор қалампири бўлакларининг ичида қовуриш – бу нафақат тўйимли, фойдали, балки эрталабки нонуштаданоқ кайфиятни кўтаришга ёрдам беради.
Тухумни қандай қилиб булғор қалампири ичида қовуриш мумкин?
- Керакли масаллиқлар: 1 дона булғор қалампири, 3 дона тухум, таъбга кўра, туз, мурч, ўсимлик мойи, безак учун кўкатлар.
- Фақат янги булғор қалампирларидан фойдаланинг. Булғор сўлимаган (тирик) бўлишига ишонч ҳосил қилинг, акс ҳолда пишириш жаражонида муаммолар юзага келиши мумкин. Бир-иккита катта, пишган булғор қалампирини танланг. Шунингдек, сиз танлаган булғорлар етарлича катта бўлиши лозим.
- Булғор қалампирини уруғлардан тозалаб, яхшилаб ювасиз. Сўнг 0,5 см қалинликда кесасиз.
- Қизиган ўсимлик ёғига булғор бўлакчалари солингач, ичига тухум чақилади. Тухум яхши пишиши учун паст оловда пиширинг.
- Таъбга қараб мурч ва туз сепилади ва укроп билан безатилади.
Шунингдек:
Одатий ҳолда қовурилган тухумни кўкатлар ва кетчуп ёрдамида турлича безатиш мумкин: қовурилган тухум устига, истакка қараб, балиқча, қуёшча, … шакли чизилади:
Ёқимли иштаҳа! ☺