Хорижий мамлакатларга фарзанди билан дам олиш ёки саёҳатга чиқаётган ота ёки она (ажрашган) фарзанди учун ҳужжат тайёрлаш чоғида ота ва онанинг бирдек рухсатини олиши шарт эмас. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Улуғбек Тошхўжаев шу ҳақда маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
Унинг айтишича, бунинг учун таълим муассасаси томонидан имзоланган махсус анкета, хорижга олиб чиқилаётган боланинг белгиланган тартибдаги фотосурати ҳамда унинг паспорти (travel document)ни тақдим этиш зарур бўлади. Доимий чиқиб кетилаётган бўлсагина, боланинг икки ота-онаси розилиги талаб этилади. Тошхўжаевнинг аниқлик киритишича, агар кимдир (ички ишлар идораси ходими) хорижга дам олиша чиқиб кетаётган бола учун ота ва она розилигини бирдек талаб қилаётган бўлса, бу қонунга зиддир.