Биласизми?

Янги йил арчаси учун ўйинчоқларини қўлда ясаймиз

Янги йил арчасини сотиб олинган шар ва маржонлар билан безатишдан осон иш йўқ. Бироқ агар ўзига хос ва такрорланмас нимадир яратмоқчи бўлсангиз, байрам безакларини қўлда яратинг.

Қолаверса, бунинг учун кўп вақт талаб этилмайди ҳамда бу дам олиш кунлари сиз ва фарзандларингиз учун аёжиб эрмак бўла олади.

Куйиб қолган лампочкадан арча учун ўйинчоқ ясаш мумкин. Бунинг учун уларни қоғоз ёки мато билан безатиш кифоя. Уларни янада ёрқинроқ безатиш учун бўёқлар, чўтка, қотирувчи лак, зарлар, тасма ва тугмалар ҳам асқотади.

Арчанинг оддий шарларини эски газеталар ёрдамида безатиш мумкин. Шунингдек, картондан қирқилган ёрқин арчачалар, қоғоздан тайёрланган қор парчалари ва тизмалари ҳам арчани яхшигина безата олади.

украшения-из-газет

Гугурт қутисининг ичига кичкина совғаларни жойлаштириш мумкин. Шунингдек, арча шарларини ёрқин мато парчаси билан ўраб, уни турли тасма ёки безаклар билан қотириш мумкин.

Матоларнинг афзал жиҳати шундаки, уларнинг ёрдамида исталган шаклдаги ўйинчоқларни тикиш мумкин. Ёрқин йўл-йўл ёки катак-катак арчалар, тўрдан ясалган катта юрак ва қўнғироқчалар ажойиб кўриниш касб этади.

Ялтироқ тошчалар безаклар учун мўлжалланган дўконларда сотилади. Шундай тошчалар ва суперелим ёрдамида арча, қор парчалари, айлана ёки ярим ой шаклидаги безакларни ясаш мумкин. Уларнинг ёрдамида Янги йил откриткаларини ҳам безатиш мумкин.

совы-из-ткани

Яна бир оддий усул — шарчага елим суриб, устидан зар сочамиз. Байрам арчаси учун кўркам ўйинчоқ тайёр!

Манба: Daryo.uz