«Яхши она» афсонавий тимсолига муносиб бўлиш қийин. Лекин уриниб кўриш мумкин. Ҳатто, агар бунда сиз чарчасангиз, тўйиб ухламасангиз ва ўзингиз учун ҳамма нарсадан воз кечсангиз ҳам!
Хўш, мукаммал она нималар қила олиши керак?
«Яхши она боласи учун яшайди»
Чақалоқни қўлига олганидан бошлаб у ўзи ҳақида, истаклари, қизиқишлари, дўстлари, ҳаваслари ҳақида унутиши керак. Бундан кейин – фақат боланинг ривожланиши ҳақидаги китоблар ва болалар аравачаси билан сайр қилишлардан иборат. Қолганлари – раҳмсизлик ва худбинлик.
Яхши онанинг орзулари – жонини фидо қилиш ва ҳамма нарсадан воз кечиш
Бола ухлаяптими? Шундай бўлса ҳам, у ухламайди – Монтессори услубиятини ўрганади. Сайр қилиш вақти келдими? Ёмғирда ҳам, қорда ҳам, боши оғриса ҳам, томоғи оғриса ҳам у барибир белгиланган соатда сайрга чиқади. Ахир у она-да!
Муаммо шундаки, бундай она болага энг асосийсини: бахтли ва дўстлашиш, ишлаш, қизиқиш, муносабатлар ўрнатишдан иборат бўлган тўлақонли яшаш учун ибратни бера олмайди.
Бу билан унга улкан айбдорлик ҳиссини юклайди – она ҳамма нарсани фидо қилди, демак, катта бўлганда бола ҳам худди шундай қилиши керак.
«Яхши она ҳар доим боласи томонда бўлади»
Бу энг кутилмаган оқибатларга олиб келадиган даъволардан бири. Бир томондан, у болани қатъиятли қилади, иккинчи томондан – жавобгарликдан бутунлай маҳрум қилади.
Томонида бўлиш – бола нима қилса ҳаммасини маъқуллаш керак дегани эмас. Бу бола билан жавобгарликни баҳам кўриш, муаммони ҳал қилишга ёрдам бериш дегани.
Манба: Daryo.uz