Айниқса икки ёшдан беш ёшгача бўлган болалар тўғри овқатланишлари жуда муҳим. Асосан иммун, эндокрин ва ҳазм қилиш тизимлари айнан шу даврда шаклланади. Шунинг учун болалар истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини танлашга онгли равишда ёндашиш лозим. Биз тайёрлаган керакли озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати сизга ёрдам беради деган умиддамиз.
1. Гўшт
Гўшт – оқсилларнинг энг яхши манбаи ҳисобланади, айниқса бузоқ гўшти, курка гўшти ва ёғсиз мол гўшти. Шунингдек, болалар шифокорлари ёш болага ҳазм қилиш оғирлиги учун шўрва беришни тавсия қилишмайди.
2. Балиқ
Денгиз балиғи таркиби бош мия ривожланиши, иммун тизими ва кўриш аъзолари учун муҳим бўлган яримтўйдирилмаган ёғ кислотасига жуда бой. Шунингдек унда темир, йод, фтор ва B12 витаминлари мавжуд.
3. Тухум
Тухум таркибида ҳайвон оқсиллари, А, D, B2 витаминлари жуда кўп.
4. Сут маҳсулотлари
Сут маҳсулотларида фосфор, кальций ва калийларнинг кўплаб тузлари мавжуд.
5. Сабзавотлар ва мевалар
Сабзавотлар, айниқса япроқли кўкатлар, карам, сабзи ва лавлагиларда кўп миқдорда фойдали моддалар мавжуд.
Манба: Daryo.uz