Бола 7 ойлигида қуйидагиларга қодир бўлади:
- кўпгина сўзлар маъноларини англайди;
- ҳиссий жиҳатдан онасига жуда боғланган, унинг ортидан юради;
- онасидан бироз вақтга ажраладиган бўлса, қўрқув ҳис қилади;
- кичик буюмларни каттасига солишни билади;
- бирор нарсага таяниб тик туради, тўсиқдан ўта олади;
- мустақил тарзда ўтиришни ўрганади;
- эмаклашни ўрганади;
- қорнида ётган ҳолда чалқанча бўлиб олади ва аксинча;
- қошиқдан овқат ейди, пиёладан сув ичади;
- саранжомликни сақлаш бўйича ҳаракатларни эслаб қолади ва улар ҳақида онасига “эслатади”;
- чапак чалади ва бошқа қўл ҳаракатлари билан боғлиқ ўйинларни ўйнайди.
8 ойлигида:
- худди гапираётгандек бидирлайди;
- “қўлингни бер”, “бошингни эг” каби сўровларни тушунади ва бажаради;
- энг содда ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ ўйинларни ўйнайди, рақсга тушади;
- онасидан бироз вақтга ажралганида кучли қўрқувни ҳис қилади;
- “бегона” ва “ўз” одамларини аниқ ажратади;
- кескин, кутилмаган товушлардан чўчийди;
- мустақил равишда ўрнидан туради ва бирор нарсага таяниб юради;
- мустақил ўтира олади;
- фаол равишда эмаклай бошлайди;
- юмшоқ егуликни тишлаб олади ва чайнайди;
- бўтқадан майдаланган овқатга ўтади;
- тувакка ўтқизилганида ўзини бемалол ҳис қилади.
9 ойлигида:
- бидир-бидирни оҳангга солади;
- онасининг, қўғирчоқнинг ва ўзининг бурун, оғиз ва бошқа тана қизмларини кўрсатади, баъзан ўша аъзога бармоғини тўғри олиб бора олади;
- тешикчаларга бармоғини солади;
- қоғозни йиртиш ва ғижимлашни билади, кафтчасида лойни эзади;
- картон китобнинг қалин саҳифаларини варақлайди;
- мустақил тарзда ўтиради, бирор нарсадан ушлаб юради, эмаклайди;
- таянмасдан тура олади;
- маром билан сакрайди, бирор нарсага таяниб чўкаллаб ўтиради.
10 ойлигида:
- катта одамнинг нутқига қулоқ солади ва унинг овозига тақлид қилади;
- ўзига қаратилган ҳазилларни қабул қилади;
- кулгили эшитиладиган товушларни чиқаради ва уларнинг устидан кулади;
- қизиқарли ўйинлардан хурсанд бўлади;
- бир буюмни иккинчисининг ичига қўяди;
- катталаридан кўра, кичик буюмларни афзал кўради;
- бир буюм ёрдамида иккинчисини олади;
- онгли тарзда буюм ёки ўйинчоқларни отади;
- машиналарни юргизади, тўпни думалатади;
- ўтиради, эмаклайди, таяниб юради;
- кўкрак сутидан хотиржамлик билан ажралади;
- майда тўғралган овқатни чайнаб ейди;
- бошқа болаларга нисбатан кучли қизиқиш билдиради.
11 ойлигида:
- ота-онаси у ҳақда гаплашаётганини тушунади;
- жонивор ва қушлар товушига тақлид қилиб, сўзлар талаффуз қилади;
- келтир, бер, олиб бор, қўй, ол деган илтимос ва буйруқларни бажаради;
- ўз ҳаракатлари мақталиши ва маъқулланишини кутади;
- маъқуллаш маъносида бош силкийди ва инкор маъносида бош чайқайди;
- маъқуллаш ёки кечириш маъносида қўл силтайди, бош ирғаб миннатдорлик билдиради;
- битта ҳаракатни чексиз тарзда қайтариб, такомиллашиб боради;
- ўзи қошиқ билан ейишга уринади, пиёладан сув ичишни яхши билади;
- зинага чиқиб-тушади, фаол равишда эмаклайди;
- мустақил юришга интилади;
- турникда бир дақиқагача осилиб туриши мумкин.
12 ойлигида:
- 10—15 та осон ва тақлидий сўзларни айтади;
- мустақил қадам ташлайди;
- ўзини турли одамлар билан турлича тутади;
- мустақил бўлишга ҳаракат қилади;
- салбий ҳиссиётларини фаол тарзда намоён қилади;
- пирамида ясайди, кубиклардан 2—3 та шакл ясайди;
- хамир ёки лойдан нон ёки тасма ясайди;
- қизиқишларини аниқ-равшан билдиради, севимли ва хуш кўрмайдиган машғулотлари бўлади;
- изоҳ берган ҳолда расм чизади;
- қаттиқ овқатни тишлаб узади, чайнайди;
- қошиқ ва пиёладан фойдаланади.