Биласизми?

2 ёшли болакай ўз эгизагини қутқарди (видео)

Икки ёшли эгизак ака-укалар Броуди ва Брок Шофф ўз хоналарида ўйин ўйнаётиб, комодни ағдариб юборишди. Мебель эгизаклардан бирининг устига тушди, буни кўрган иккинчи болакай эса унга ёрдам беришга шошилди. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Болалар ўйнаётган пайтда она уйда бўлган, бироқ комоднинг қулаганини эшитмаган. Маълум бир вақт ўтгач, у болаларнинг хонасига кириб, комоднинг ерда ағдарилиб ётгани, болаларнинг эса  соғ-омонлигини кўрган.