Ёши 5 га тўлган бола кўп нарсаларни мустақил равишда бажара олади. Бу даврда уларнинг маънавий ривожланиши ниҳоятда кескин бўлади. Оила 5 ёшли бола учун энг муҳим ва энг керакли маскан. Айнан оила даврасида у очилади.
Кўп савол бериш ва ҳамма нарсага қизиқиш 5 ёшли болаларнинг одати. Бу даврда уларнинг саволларига ниҳоятда жиддий ва ўйлаб жавоб бериш лозим. Улар ҳозир ҳар бир гапга ҳақиқатдек қарайдилар. Бола бу даврда у билан суҳбат олиб боришлигини яхши кўради.
Беш ёшли болаларда тасаввур қилиш қобилият жуда кучли бўлади. Баъзида улар тасаввур билан ҳақиқатни адаштириб юборадилар. Шунда уларни ёлғончига чиқаришга шошилмаслик керак. Аслида бу даврда бола жуда кўп тасаввур қилгани учун баъзи ўйлаб топган нарсаларни ҳақиқатдек сўзлайди. Агар бола ёлғонни маълум бир мақсадда ишлатаётган бўлса, у ҳолда унга ҳақиқат қанчалик яхши эканлигини тушунтириб бериш керак.
Бу ёшдаги боланинг тарбияси асосан бир тамойилга қаратилган бўлади, рағбатлантириш. Айнан рағбатлантириш орқали боладан маълум бир фаолиятни энди талаб қилса бўлади. Масалан, "ўйинчоқларингни йиғиб қўйсанг, мультфильм кўрасан" ёки "расм чизиб бўлсанг, кўчада ўйнагани чиқасан" ва ҳоказо. Бола бу ёшда маъсулиятни ҳис эта олгани учун, рағбатлантиришга тўғри муносабат қила олади.
Беш ёшли бола:
- Ўқишни ўрганишни бошлаши мумкин;
- Фаслларни ажратади ва ходисалар билан боғлай олади;
- Маъноли чизади;
- Кўрган нарсасини таърифлаб бера олади;
- Мультфильм кўришни яхши кўради;
- Санашни билади;
- Кўрсатиб берса, қоғоз ва пластелиндан ҳар хил нарсалар ясай олади;
- Кўп савол беради;
- Китобнинг расмларига қараб эртак айтиб бера олади.
- Жисмоний машғулотларни бажара олади;
- Тишини мустақил равишда ювади;
- Хонасини йиғиштира олади;
- Бўёқларда чиза олади.
Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!
Манба: Uzbaby.Uz