Биласизми?

6 ёшли ўзбекистонлик шахматчи спорт усталигига номзод бўлган дунёдаги энг ёш шахматчига айланди

Ўзбекистонлик 6 яшар шахматчи Ҳумоюн Бекмуродов спорт усталигига номзод спортчига айланди.

Daryo.Uz'нинг ёзишича, ташкилот ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжиновдан мактуб олган бўлиб, унда ёш шахматчининг спорт усталигига номзод бўлгани билан муборакбод этилганди.

«Сен 6 ёш-у 5 ойлигингда спорт усталигига дунёдаги энг ёш номзод бўлиб, шахматнинг янги рекордини ўрнатдинг», — деб ёзилган мактуб остига Халқаро шахмат федерацияси президентининг имзоси чекилганди.