Биласизми?

8 нафар бемор бола даволаниш учун Германияга жўнаб кетди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ҳар томонлама кўмак беришда, айниқса уларнинг саломатлиги йўлида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси хайрли ишларни мунтазам амалга ошириб келмоқда.

Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида навбатдаги 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жамғарма вакиллари хамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди, деб ёзмоқда Darakchi.uz.

Ушбу жамғарма ҳозирда бир қатор лойиҳалар асосида кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастурини ишлаб чиққан бўлиб, жумладан, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти билан биргаликда 2002 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш борасида турли ташхислар билан Германия клиникаларида даволанишди.