Биласизми?

"Анҳор-Локомотив" истироҳат боғи ўз эшикларини очди (Фото)

Аввал хабар қилинганидек, 8 август куни Тошкентда янги "Анҳор-Локомотив" дам олиш ва истироҳат боғи очилиши кутилаётган эди.

8 август куни соат 17:00 да мазкур кўнгилочар маскан илк меҳмонларни кутиб олди. Бу ҳақда Uz24.Uz ёзмоқда.

Маълум қилинганидек, "Анҳор-Локомотив" дам олиш ва истироҳат боғи Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг собиқ "А" ҳудудида бунёд этилди. Боғ пойтахтимизнинг Лабзак ҳамда Зулфияхоним ("Анҳор" канали) кўчалари оралиғида жойлашган.

Mазкур истироҳат боғидан республикада энг катта ҳисобланган картодром (майдони 12 000 кв.м.), фильмлар намойиш этиладиган, концертлар ўтказиладиган ёзги майдон, майдони 1 810 кв.м. бўлган, катамаран ва ретро-машина шаклидаги электр қайиқлари бўладиган сунъий сув ҳавзаси, 4 та кинозал, 320 ўринли ресторан, янги кафе, автотураргоҳлар ўрин олган.

Янги боғда, шунингдек, Тошкент телеминораси, Калта Минор минори, Шердор мадрасаси, Минораи Калон, Тошкент курантлари ва Амир Темур давлат музейи каби иншоотларнинг макетлари ҳам қурилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати "Анҳор-Локомотив" истироҳат боғининг илк иш кунидан суратларни тақдим этди:

 

IMG_20160808_153506

2_141613197827244653(1)

anhorsaylikartring

anhorsayli3

IMG_20160808_153512

IMG_20160808_153518

IMG_20160808_153523