АҚШлик Тиффани исмли аёл бемор боласи— Люкка ҳафтанинг жума куни қараш учун Лиллиан Уайт исмли аёлни энагаликка ёллади, аммо орадан кўп вақт ўтмай, ўғлининг соғлиги ёмонлашганини сезди, деб хабар бермоқда Darakchi.uz.
АҚШнинг Кентукки штатидаги Лексингтон шаҳрида яшовчи Тиффани Филдс (Tiffany Fields) тўрт ёшли ўғли Люкка қараш учун узоқ вақт энага қидирди. Чунки боласи Даун синдроми билан туғилган бўлиб, юраги безовта қилгани сабабли доимий парваришга муҳтож эди. Тиффанига Лиллиан Уайт (Lillian White) исмли аёл маъқул келгани сабабли уни боласига энагалик қилиш учун уйга таклиф қилди. Лиллианга фақатгина ҳафтанинг жума кунлари Люкка қараш вазифаси юклатилди. Аммо орадан кўп ўтмай, боласидаги ўзгаришларни кўриб, уйга видеокамера ўрнатишга қарор қилди. Видеога олинган лавҳаларни кўрганда эса, вазият у ўйлагандан ҳам оғирлигини тушунди.
Тиффани энаганинг полда боланинг оёғидан судраб, бақириб ҳақоратлаганини, тагликни алмаштириш учун устига чиқиб олганини базўр томоша қилди. Боланинг соғлиги яхши эмаслигини, ўзини ғалати тутишини, унга бундай муносабатда бўлиш стрессга олиб келишини аёл яхши англамаган, кўринади. Бу воқеадан кейин Тиффани энагани ишдан бўшатди ва унга нисбатан қонуний чора кўриш учун судга мурожаат қилди.