Биласизми?

Бўлғуси оналар учун тўғри овқатланиш қоидалари

Бола соғлом ва бақувват туғилиши учун ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасидаёқ овқатланишга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Парҳезшунослар қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларидан тайёрланган таомлар истеъмол қилишни тавсия этишади:

Гўшт – мол гўшти, ёғсиз қўй гўшти, қуён, юрак, жигар, тил. Тайёрлаш усули – қовурмасдан тайёрланади. Бир марталик миқдори – 100—150 г.

Парранда – курка, товуқ, терисиз ва ёғларсиз. Бир марталик миқдори – 100—150 г.

Балиқ, денгиз маҳсулотлари – агар аллергия безовта қилмаса 150 граммдан ҳар куни.

Сут маҳсулотлари – сут, ёғсиз қатиқ, табиий сутли йогурт, аччиқ бўлмаган пишлоқ, ёғлилиги 9% гача бўлган творог.

Нон – кепакли, кулранг, қора ёки махсус нончалар.

Мева ва сабзавотлар – бир кунда ҳамма мевалардан 300 граммгача ейиш мумкин.

Дуккаклилар – ловия, нўхат, ясмиқ (чечевица), сояларни бемалол сабзавотлар билан бирга қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.

Қўзиқоринлардан воз кечишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

Ёнғоқлар, писталар – бир кунда 20 тадан кўп бўлмаган миқдорда ейиш мумкин.

Ширинликлар. Бир суткада ширинликлардан 150—200 ккал калорияга мўлжаллаб ейишингиз мумкин.

Суюқликлар. Агар шишлар безовта қилмаётган бўлса, бир кунда 2 литр тоза сув, морс, шакарсиз компот ичинг. Бир суткада 1 пиёла янги сиқилган шарбат ичишингиз мумкин.

Нима ейиш мумкин эмас:

Фастфуд ва чипслар, колбаса, консерва, дудланган маҳсулотлар, шунингдек ҳамма қовурилган егуликлар, газланган ва пакетдаги шарбатлар. Чучвара, пицца ва қолган ҳамма ярим фабрикатлар ҳам истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Манба: Daryo.uz