Биласизми?

Бола кечаси нега уйғонади?

Боланинг кечаси уйғониш сабаблари қуйидагилардан иборат:

  • Сиз билан ажралиш қўрқуви;
  • Бола янги ривожланиш босқичидан ўтиши;
  • Темперамент: бола юқори талабчанлиги билан ажралиб туриши;
  • Оилавий ўзгаришлар;
  • Янги уйга кўчиш;
  • Ота-онадаги депрессия;
  • Ота ёки она сафарда бўлиши;
  • Боланинг кийими ноқулайлиги;
  • Тиш чиқиши;
  • Кир ёки ҳўл памперсда бўлиши;
  • Тагининг қизариб кетиши;
  • Оч қолиши;
  • Бурни битиб қолиши;
  • Ҳаво жуда иссиқлиги;
  • Ҳаво жуда совуқлиги;
  • Нафас олишига тўсқинлик қилувчи ҳидлар мавжудлиги: сигарет тутуни, парфюмерия, ҳайвонлар қазғоси, чанг;
  • Сут ёки бошқа маҳсулотларга аллергия;
  • Шўлқинлик;
  • Шамоллаш;
  • Қулоқ яллиғланиши;
  • Тананинг юқори ҳарорати;
  • Кўнгил айнаши;
  • Глистлар;
  • Сийдик йўлларининг яллиғланиши.

Нима қилиш керак?

  • Бола билан бирга ухланг;
  • Аллалатиб ухлатинг;
  • Эмизиб ухлатинг;
  • Уйқудан олдин енгил массаж қилинг;
  • Қўлда олиб юринг;
  • Бўйнингизга бошини ётқизиб ухлатинг;
  • Қўл оёқларини аста ўраб қўйинг;
  • Юмшоқ нарсадан (айиқ-ўйинчоқ ёки майин адёл) фойдаланинг;
  • Қўлингиз билан силаб ухлатинг;
  • Беланчакдан фойдаланинг;
  • Илиқ сувда чўмилтиринг;
  • Тўшакни илиғлатинг;
  • Тинчлантирувчи мусиқани қўйиб ухлатинг;
  • Она қорнида бўлган давридаги товушларни эшиттиринг (юрак уруши, онанинг алласи);
  • Онанинг кийимидан бирини бола олдида қолдиринг;
  • Уйқудан олдин енгил овқатлантиринг;
  • Машинада учиринг;
  • Пахта толаларидан қилинган қулай кийим кийғизинг;
  • Врачга кўрсатинг.

Манба: Uzbaby.Uz