Балиқ организм учун жуда керакли фойдали элементларга бой. Шунинг учун балиқли таомлар жуда фойдалидир. Оддий гўштдан фарқли равишда балиқ гўшти организмга осон қабул қилинади. Ундан ташқари балиқ осон қабул қилинадиган ва жуда керакли бўлган оқсил, темир, магний, мис, синк ва B2. B12. PP витаминларининг манбаидир.
Денгиз балиғи эса қўшимча фтор ва ёд моддаларига ҳам бой.
Балиқ ёғлари жуда фойдали ОМЕГА-3 ёғларидан ташкил топган. Бу ёғнинг организмга етишмаслиги юрак ва кўз касалликларига, ўсиш даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин. Кичик ёшдаги болалар учун эса ОМЕГА-3 ёғлари кўз тўр пардасини шаклланиши учун зарур.
Аммо шу билан бир қаторда балиқ гўшти аллергик маҳсулот ҳисобланиб, аллергияга мойил болалар учун уни эҳтиёткорлик билан едириш лозим.
Балиқ гўштини болага қўшимча равишда 9 ойдан кейин бериш тавсия этилади. Балиқ гўштидан тайёрланган пюрени сабзавотлар билан аралаштириб, 1 чой қошиқдан беришни бошлаш лозим.
Бола 1 ёшига етгунча балиқли таомлар кунига 100-150 граммдан ошмаслиги даркор.
Агар мол гўшти бола организмида 5 соат давомида хазм қилинса, балиқ гўшти 3 соатда ҳазм қилинади.
Денгиз балиғи дарё балиғидан кўра тозароқ ва фойдалироқ ҳисобланади.
Агар болада балиққа нисбатан аллергия бўлса, у ҳолда балиқни унга нафақат едириш, балки унинг олдида балиқли таом тайёрлаш ҳам мумкин эмас. Чунки тайёрланиш жараёнида балиқ гўштининг кичик заррачалари ҳавога тарқалиб болада аллергик реаксияни юзага келтириши мумкин.