Саломатлик

Бола териси нега қуруқлашади?

— 6 ойлик ўғлимнинг қўл ва оёқ териси 2 ҳафтадан бери қуруқлашиб, пўст ташлаяпти. Болаларга мўлжалланган ҳар хил кремлардан суртиб кўрдим, натижа бермади. 3 кун олдин эса бу жойлар қизариб, ловуллай бошлади. Аллергик тошма деб ўйлаб, 2 кун дори бердим. Қизаришлар қайтди-ю, бироқ тери кўчиши ҳали ҳам бор. Тери кўчишининг сабаби нимада?

Дилфуза, 24 ёш, Тошкент шаҳридан

Ҳаким Дадабоев, олий тоифали шифокор-педиатр: — Тери кўчиши сабабини аниқлаш учун боладаги ўзгаришлар туғилганидан бери борми ёки орттирилганми, авваллари шу каби ҳолатлар кузатилганми-йўқми, аниқлаш лозим. Агар бола эмизикли бўлса, эҳтимол аёлнинг истеъмол қилаётган маҳсулотлари ёки терисига суртилаётган крем ва ёғлар таъсирида юзага келиши ҳам мумкин. Аниқ хулосага келиш учун болалар шифокори ҳамда болалар дерматологи, аллергологига мурожаат этиш зарур. Ўзингиз мустақил равишда даволашга уринманг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.