Биласизми?

Болажонингизга ўйинчоқ совға қилмоқчимисиз? Тавсиялар билан танишинг

Ўйинчоқни яхшилаб кўздан кечиринг. Шунингдек, ўйинчоқ ўзидан ўткир ҳид таратмаслигига аҳамият беринг.

  • Одатда, ўйинчоқларда унинг неча ёшли болаларга мўлжаллангани ҳақида маълумот келтирилади. Аммо шунда ҳам фарзандингиз бу ўйинчоқни ўйнай оладими ёки йўқ, буни ҳам эътиборга олинг.
  • Болага ўйинчоқ танлаганда, унинг ҳажмига ҳам қаранг. Бола осон кўтариб ўйнай оладиган ва унчалик катта бўлмаган ўйинчоқ харид қилинг.
  • Ўйинчоқнинг ранги ёрқин бўлиши керак. Бироқ кўзни қамаштирадиган рангли ўйинчоқлар олманг. Бундай рангли ўйинчоқлар боланинг руҳий ҳолатига ёмон таъсир кўрсатади.
  • Болаларга қувноқликни билдириб турган ўйинчоқлар харид қилинг. Унутманг, ўйинчоқ боланинг ривожланишига яхши таъсир кўрсатади. Ҳар қандай ўйинчоқ боланинг ўйнаши учун керак, хонани безаб туриш учун эмас.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси