Биласизми?

Болалар учун ўз қўлимиз билан майин пластилин тайёрлаймиз

Қўллари яхши ривожланиши учун боланинг пластилинда ясаш билан шуғулланиши жуда фойдали. Тайёр пластилин сотиб олиш ҳам мумкин. Лекин биз арзон масаллиқлар ёрдамида мустақил равишда пластилин ясашни таклиф  қилмоқчимиз.

Бунинг учун бизга 1 пиёла маккажўхори майда уни, 1 пиёла маккажўхори крахмали, соч учун кондиционер керак бўлади.

Унни крахмал билан аралаштирамиз ва оз-оздан кондиционер қўшиб масса эластик, чўзилувчан хамир ҳолатига келгунча, 3 дақиқа давомида қориштирамиз. Кейин эса, у билан ишлаш қандай осон эканлигини ўзингиз баҳолайсиз. Сиз қўлда тайёрлаган пластилиндан чўзиш, қайириш ва сиқиш ёрдамида ҳар хил шаклларни бемалол ясаш мумкин бўлади.

Сизга болалар билан бирга қувноқ ижодкорлик тилаймиз!

Манба: Daryo.uz