Биласизми?

Болалар учун урф бўлган ва чиройли кийим-кечаклар: асосий ғоялар (фото)

Ҳар бир ота-она фарзандини сўнгги урф бўйича ва чиройли кийинтиришни хоҳлайди. Қизларга фақат пушти рангли кийимларни кийгизишади ёки катталар кийимларининг нусхаларини сотиб олишади. Бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун биз сизга болалар модасининг актуал ғоялари ҳақида тушуниб олишни таклиф қиламиз.

Агар ранглар уйғунлиги тўғрисида гапирсак, у ҳолда у турли-туман бўлиши мумкин. Шуни эсингизда тутингки, энг кичкиналарни иложи борича пастел ва илиқ рангларда кийинтириш керак, каттароқ болалар эса ўзларига ёққанини ўзлари танлай олади. Болани сизга ёққан рангда кийинишга мажбур қилманг, чунки у бу рангда ўзини ноқулай ҳис қилиши мумкин.

Болаларда тери қичишиши ва аллергик таъсирлар бўлмаслиги учун газламаларнинг фақат табиийсини танланг. Ёзда пахта, зиғир ва ипак, кузда эса болалар учун кашемир, чийдухоба ва жинси газламалардан тикилган кийимларни танланг. Ва албатта, трикотаж – у ҳар бир бренд коллекциясида қатнашади.

Ёз ва куз фаслларида турли хил принтлар жуда оммабоп бўлиб кетади. Фарзандингизнинг ўзи унга ёққанини ва қулай бўлганини танласин. Ёзги ва кузги мавсумларда болалар модаси катталарникига ўхшаб кетади, демак катакли, чизиқли ва ромбли кийимлар актуал бўлади.

Ўғил болалар учун костюмлар, кўйлаклар, жинси шимлар ва жинси курткаларни танлашингиз мумкин. Қизлар учун эса кўпроқ «зодагонларга хос» кийимлар вариантлари: кўйлаклар ва юбкаларни танлашингиз мумкин. Совуқ об-ҳаво учун тўқилган буюмлар ва кардиганлар жуда мос тушади.

Манба: Daryo.uz