Агар болаларингнинг ақлли бўлиб улғайишларини истасанг, уларга эртаклар ўқиб бер. Агар уларнинг янада ақллироқ бўлишларини истасанг, уларга янада кўпроқ эртаклар ўқиб бер.
Альберт Эйнштейн
Барчамиз бола бўлганмиз. Аввалига ота-онамизга меҳр қўйдик. Бироз улғайгач, баъзи ҳаётий масалаларда уларни айбдор қилиб, ранжидик. Кейин, ўзимиз ота-она бўлгач, яна уларни сева бошладик.
Оскар Уайлд
Ярадор кўнгилни фақат бола бўлибгина даволаш мумкин.
Фёдор Достоевский
Болаларимиз учун доим ҳам ёрқин келажакни тайёрлай олмаймиз. Бироқ ҳар доим болаларимизни келажак учун тайёрлаш имконига эгамиз.
Франклин Д. Рузвельт
Болаларни тарбия қилганлар улар билан уларни дунёга келтирганлардан кўра кўпроқ фахрлансалар арзийди.
Аристотел
Болалар бизнинг энг қадрли табиий хазинамиз.
Герберт Гувер
Бола бизга уч нарсани ўргатиши мумкин: сабабсиз бахтли бўлишни, мунтазам нима биландир машғул бўлишни ва ўзига керакли нарсага қандай эришишни.
Пауло Коэло
Болаларинг сени уларга берган моддий нарсаларинг учун эмас, уларга илинган одамий туйғуларинг туфайли эслаб юришади.
Ричард Л. Эванс
Болаликда камтар, ўспиринликда мўътадил, кексаликда мулоҳазакор бўлган яхши.
Суқрот
Кун келиб болангизнинг савол беришдан тўхташи – сизнинг уларга ўз саволларингиз билан мурожаат қилиш учун навбатингиз келганини билдиради.
Леонид Сухоруков
Болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан завқланишимиз учун берилган.
Саки Реджинальд
Ҳар бир бола қалбида олижаноблик ва меҳр мавжуд. Таълим аввало унинг қалбидаги шу бойликни кашф қилмоғи лозим.
Эмма Голдмен
Ўқимишлилик билимсизликдан афзал эканини фаҳмлаб, болаларингга мол-давлат қолдирмаганингдан афсусланма, уларни ўқитгин.
Эпиктет
Фарзанд дунёга келтириш - шарафли иш. Гарчи, аёл бундан азобланса ҳам, боласини меҳр билан қўлга олади.
Софокл
Боланинг зулматдан чўчиши табиий ҳол. Аммо одамнинг ёруғликдан қўрқиши ҳаётдаги чинакам фожиадир.
Платон