Кутубхона

Болалар ва катталарга бирдек ёқиб тушадиган мультфильмлар

“РБК Стиль” ҳатто катталарга ҳам ёқиб тушиши аниқ бўлган анимацион картиналар рўйхатини тузди. Ундан дунё бўйича катта экранларга чиқиб улгурган сўнгги йилларнинг мультфильмлари ўрин олди.

“Ҳайвонлар шаҳри” («Зверополис», Zootopia)

zootopiaposter1

Зутопия — ҳайвонлар яшайдиган шаҳар ҳаёти кўп жиҳатдан катталар дунёсини эслатади. Турли жониворларнинг яшаш муҳитини эслатувчи шаҳар туманлари элита (Сахара-Сити) ва нохуш (Тундратаун)га бўлинади. Бош қаҳрамонлар — полициячи қуён Жуди ва муттаҳам тулки Ник. Биргаликда улар шаҳар аҳолиси тақдирини ҳал қилувчи ишни текширади.

“Бошқотирма” («Головоломка», Inside Out)

inside-out

Бу йил “Энг яхши анимацион тўлиқ метражли фильм” номинациясида “Оскар” мукофотини ютиб олган “Бошқотирма” мультфильмида инсоннинг ички дунёси катта фантазия орқали, шу билан бирга, жуда тушунарли равишда кўрсатиб берилган. Аниқроғи, 11 ёшли ўқувчи қиз Райлини бешта таянч ҳиссиёт: Қувонч, Қайғу, Жаҳл, Қўрқув ва Жирканувчанлик бошқаради. Райли ота-онаси билан бошқа штатга кўчиб ўтганида, қизчада кескин ўзгариш содир бўлади. Унинг ҳиссиётлари, айниқса, Қувонч ва Қайғу Райли тушкунликка тушиб, аҳмоқликларни амалга оширмаслиги учун биргаликда ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Мультфильмдан келиб чиқадиган асосий маънолардан бири — ҳар доим ҳам қувончли ҳолатда юриб бўлмаслиги, баъзан йиғлаб олиш ҳам муҳим эканлигидир.

“Коралина даҳшатлар мамлакатида” («Коралина в стране кошмаров», Coraline)

commish__coraline_wallpaper_by_bonez621

Режиссёр Генри Селикнинг ушбу мультфильми ўз меъёрида қўрқинчли ва жуда мароқли чиқди. Бош қаҳрамон — Коралина исмли қиз доимий равишда уни тарбиялайдиган ота-онасидан чарчаб, альтернатив дунёга тушиб қолади. У ерда ҳам унинг отаси ва онаси бор, тўғри, уларнинг кўзлари тугмадан ясалган, аммо улар ҳадеб қизни койийвермайди. Бироқ вақт ўтиши билан Коралина бу дунёда нимадир кўнгилдагидек эмаслигини англайди. 2010-йилда мультфильм “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотлари учун номзод қилиб кўрсатилган.

“Рататуй” («Рататуй», Ratatouille)

affiche-ratatouille-06

“Рататуй”ни севмасдан илож йўқ: у бир вақтнинг ўзида кулгили, ақлли ва таъсирли. Бош қаҳрамон, Реми лақабли каламуш мукаммал ҳид билиш қобилиятига эга. У француз ресторанига бориб қолади ва Лингвини исмли қовушмаган ошпаз йигитча билан дўстлашади. Реми Лингвинига ишда муваффақият қозонишда ёрдам беради. Улар биргаликда шаҳардаги энг қаттиққўл ресторан танқидчисига ёқиши керак бўлган таомни тайёрлаши керак. 2007 йилда картина “Оскар” мукофотига бешта йўналиш бўйича номзод қилиб кўрсатилган ва уни энг яхши анимацион фильм сифатида қўлга киритган.

“ВАЛЛ-И” («ВАЛЛ-И», WALL-E)

Wall-E_Cubecolors

Бўшаб қолган Ердаги чиқиндиларни тозалайдиган ВАЛЛ-И ва коинотдан учиб келган Ева номли икки роботнинг севгиси ҳақидаги таъсирли мультфильм. Ева сайёрага энди одамлар яшайдиган космик станциядан учиб келиб, ахлат босган Ер яшаш учун яна яроқли ҳолатга келган-келмаганини текшириш учун учиб келади. Севги қаршисида нафақат барча ёшдаги кишилар, балки роботлар ҳам бўйин эгади, ушбу туйғу учун ҳар қандай жасоратни амалга оширса, ҳатто инсониятни Ерга қайтарса ҳам бўлади. Мультфильм энг яхши анимацион фильм сифатида “Оскар” мукофотини қўлга киритган.