Саломатлик

Болаларнинг депрессияга тушиши

Кичик болаларимизнинг хулқ-атворига, ўзини тутишига аҳамият бермоғимиз лозим. АМИ-ТАССнинг хабарига биноан, канадалик олимлар тадқиқодлар ўтказиб, мактаб олди ёшдаги болаларнинг 15 фоизида депрессия ва хавотир олиш даражаси юқори эканлигини аниқлашибди.

Олимлар 5 йил давомида мактаб олди ёшдаги болаларнинг хулқ-атвори ва кайфиятини кузатиб боришибди.

Тадқиқодлар натижаси шуни кўрсатдики, мактаб олди ёшидаги болаларнинг 15 фоизида психика билан муаммолар мавжуд бўлиб, бу муаммолар 6-7 ёшга келганда депрессия ва хавотирга олиб келар экан.

Яна аниқ бўлдики, депрессияга сазовор бўлган болаларнинг оналари ҳам бу касалликдан қийналмоқда эканлар.

Мактаб олди ёшдаги болаларда психологик бузулишларнинг бундай эрта диагностикаси психологларни ўйлантириб қўйди. Уларнинг фикрича ота-оналар ва медиклар болаларнинг кайфиятларига, хулқ-атворига алоҳида аҳaмият бермоқлиги зарур, чунки аҳамиятдан холи қолган бу муаммолар келажакда болалар психологик соғлиғига зарар етказиши мумкин, дўстлар билан алоқада ва ўқишда бир қатор муаммолар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.